Молларни наслини яхшилашда сунъий уруғлантириш аҳамияти
Молларни сунъий уруғлантиришни кенг қўллаш, уларнинг зотларини тубдан такомиллаштиришда алоҳида аҳамиятга эга. Одатда уруғидан сунъий қочиришда кенг фойдаланилаётган наслдор буқанинг ирсий имкониятлари юқори бўлади. Бундай буқанинг келиб чиқиши аниқ, етакчи тизимларга мансуб, оналарининг сут маҳсулдорлиги жуда юқори бўлган буқалар насл сифати бўйича баҳоланиб, сут миқдори ва сутдаги ёғ бўйича «яхшиловчи» насл тоифасига эга бўлгандагина уруғидан сунъий қочириш тармоғида фойдаланилади.
Сунъий уруғлантиришнинг иқтисодий ютуқларидан бири хўжаликларда наслли буқани боқиш, қимматли озуқа сарфлаш, ишчи кучи ва бошқа харажатлардан ҳоли бўлади ҳамда сигирларни юқумли касалликларга чалинишининг олди олинади. Сунъий уруғлантиришнинг амалда визоцервикал, ректоцервикал ва моноцервикал усуллари қўлланилади. Ҳозирги даврда дунёнинг кўпгина мамлакатларида ректоцервикал усули кенг қўлланилмоқда. Қайси усулда уруғлантирилмасин сигир ва таналарни ўз вақтида сифатли уруғлантириш, келгусида ҳар бош сигирдан йилига 1 бош бузоқ олишга эришиш шу куннинг муҳим вазифаларидан биридир.