Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Юртимизда «Балиқчилик» йўналишида магистратура очилади

24/Noyabr/2024 10:04
  1433

Эндиликда юртимизда балиқчилик соҳасини малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида этибор қаратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 6 апрель куни қабул қилинган “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида белгилаб қўйилган. 

Хусусан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида балиқчилик соҳаси йўналишларида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси камида икки баравар оширилади. 

Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университетида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб «Балиқчилик» йўналиши бўйича камида 6 нафардан иборат магистратура курси ташкил этилади.  


Улашиш: