Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Оқ амур балиғининг ўзига хос хусусиятлари

21/Noyabr/2024 16:02
  1440

Карп балиқчилиги хўжаликларида етиштириш учун тез ўсувчи оқ амур ҳам алоҳида эътиборга эга. Бу балиқ юқори сифатли, ёғли ва таъмли гўшти билан ажралиб туради. Оқ амурнинг муҳим ижобий хусусиятларидан бири ўсимликларга талаби юқорилигидир. Амур чучук сувда ўсувчи, узунлиги 122 см гача, вазни 32 кг гача етадиган балиқдир. Марказий Осиёда етиштириш учун иқлимлаштирилган.

Табиий шароитда амурлар энг чуқур жойда ётади. Дарё ирмоқларида урчайди. Урчиш учун дарёнинг юқорисига қараб сузади. Бу ҳаракат май ойи охирида, сув ҳарорати 17-18°С га етганда бошланиб, августнинг ярмига қадар — сув ҳарорати 26—30° С га кўтарилгунча давом этади. Майда балиқлар икраларини сувнинг юқори қатламларига, тошлар устига бўлиб-бўлиб жойлаштирадилар. Эркак балиқлар томонидан уруғлантирилган икралар сув остида илинган ҳолатда тураркан, 32-40 соат давомида 27—29° С ҳароратдаги сувда ривожланиб боради ва ушбу муддат тугагач увулдириқдан личинкалар ёриб чиқади. Олтинчи кун и уларнинг оқсил халтаси сўрилиб тугатилади ва ўсиб қолган амур личинкалари қирғоққа яқин жойларга келишади. 15-кундан бошлаб улар планктонлар билан озиқланишни бошлайдилар. 1 ойликдаёқ 2,5 см га ўсган оқ амурлар ўсимликлар билан озиқланишга ўтади. Тўртинчи йил га келиб, 3,5 кг дан кам бўлмаган баъзи турдаги балиқлар жинсий етуклик даврини бошлайдилар. Мода балиқлар юз мингдан 816 мингтагача увулдириқ қўйиши мумкин. Оқ амурлар анча тез ўсади — бир йиллик балиқ вазни 0,6 кг ни ташкил этса, икки йилда 2,5 кг гача етади.

Оқ амурнинг асосий озуқаси сув ўсимликларидир, учраса майда балиқларни, чувалчангларни, ҳашаротларни тутиб ейди. Экиладиган ўтлардан бедани, ҳашаки нўхат, маккажўхори, концентрацияланган озуқани, ипак қурти ғумбакларини, кунжарани ва ҳ.к. ни хуш кўриб истеъмол қилади.

Манба:

Д. Ниёзов (2013). Балиқ – битмас бойлик. Тошкент: Dizayn-press.

Улашиш: