Марганец микроэлементининг мевали дарахтлар ривожидаги аҳамияти
Марганец (Mn) фотосинтез жараёни ва хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент) шаклланишида иштирок этади. У яна ўсимлик таркибидаги ўстирувчи гармонларнинг тақсимланишида иштирок этувчи энзимларни фаоллаштиришга ёрдам беради.
Барглар юзаси чегаралари атрофидаги томирлари атрофи сарғая бошлайди.
Марганецнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли
Ривожланиш босқичлари |
Марганецнинг роли |
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши |
Ҳужайралар ривожланишини жадаллаштиради |
Мева ривожланиши ва унинг етилиши |
Фосфор билан биргаликда мевалар яхши ранг олишига ёрдам беради |
Марганец етишмовчилигини аниқлаш:
· Етишмовчилик ёш япроқларнинг томирлари атрофини сарғайишига олиб келади.
· Баргларнинг юзасидаги томирлар аста-секин оч яшилдан тўқ яшил рангга ўзгаради.
· Белгилар дастлаб ривожланаётган ёш япроқлар учларида ва сўнгра улар юзасидаги томирлар атрофи ёрқин сариқ ранг олиши билан намоён бўлади.
· Барг юзасидаги тўқ яшил томирлар ва улар атрофининг сариқ ранг олиши яққол ажралиб туради.
· Агар етишмовчилик узоқ давом этса, бутун барг қўнғир сариқ ранг олади ва муддатидан олдин тўкила бошлайди.
Марганецнинг заҳарлилиги
· Марганецнинг заҳарлилик ҳусусиятлари тупроқ рН 5.5 ёки ундан паст кўрсатгичларда намоён бўлади.
· Баргларнинг учи чегарали бўйлаб жигарранг ёки сариқ тус олади ва кўпинча ёши катта баргларда кўпроқ кўзга ташланади.
· Жигарранг доғлар барглар юзасидаги томирлар ва уларнинг чўпларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
· Ёш новдалар пўстлоқлари некротик кўринишга келади ва ярага ўхшайди
· Дарахтнинг ривожланиши тўхтайди.
Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади
1. Кимёвий препаратлар таъсири:
· триазин, (симазин, атразин);
· мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил);
· дихлобенил, паракуат, флуазифоп-бутил, оксадиазон каби гербицидлар таъсири билан.
2. Тупроқда фосфор миқдорининг жуда юқори бўлиши.
3. Марганец етишмовчлиги аниқланган тупроқларга керагидан ортиқ марганец қўллаш.
Бошқа сабаблар
Касаллик. Вирус касалликлари.
Тупроқ ва кўчат экиш шароитлари. Совуқ тупроқлар, қуруқ тупроқлар, ортиқча оҳак қўллаш.
Об-ҳаво:
· ёз ойи охиридан кўра, баҳорда кўпроқ намоён бўлади;
· совуқ, намгарчилик юқори об-ҳаво шароитлари.
Кузатиш
Марганец етишмовчилиги эрта баҳорнинг намгарчилик юқори об-ҳаво шароитларида намоён бўлиб, мавсум ўртасига бориб йўқолиши ҳам мумкин. Марганец етишмовчилиги тупроқ рН юқори шароитларда кўп учрайди.
Манба: mevazor.uz