Қозоғистон Ўзбекистон анорини олиб киришни тақиқлади
19 февралдан эътиборан Қозоғистон ўз ҳудудига Ўзбекистондан анор мевасини олиб киришни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи online”, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотига асосан хабар берди.
Сабаби сўнгги пайтларда инспекторлар бундай меваларда зараркунандалар, жумладан, Комсток қурти борлигини аниқлашган.
Жумладан, шу йилнинг сўнгги ойида Ўзбекистон ҳудудидан карантин объекти комсток қурти билан зарарланган анор олиб келиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланган.
Маълумот учун, Комсток қурти (Psiudococcus comstocki Huw.) кокцидиялар кенжа туркумига кирадиган ҳашарот бўлиб, ички ва ташқи карантин объекти ҳисобланади. Сабаби танаси оқ мумсимон парда билан қопланган ушбу қурт ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига зарар етказади.
Манба: www.xs.uz