Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Искана пайванд қилиш бўйича тавсиялар

21/Noyabr/2024 21:15
  1415

Искана пайванд асосан, ниҳолларни маданийлаштириш ва дарахт навини янгилаш ёки битта дарахтда бир неча хил навдаги мева ҳосил қилиш учун ишлатилади. Бунда пайвандтагда ўсиш ҳаракати бошланиши билан пайвандлаш амалга оширилади. Унинг устки қисми кесиб ташланиб, танасида кўндаланг ёриқ (ёрма) ҳосил қилинади. Махсус пичоқ ёки пона билан унинг ёриғини очиб туриш талаб этилади. Пайвандуст 2-4 бўғинли қилиб қирқиб олинади (асосан, қалам қалинлигида, яъни 5-10 миллиметр йўғонликда). Унинг устки томони куртакдан 2-3 миллиметр тепароқдан кесилган бўлиши лозим. Остки томони эса қия қилиб икки томондан йўнилади ва пайвандтагдаги ёриққа ўрнатилади, бунда пайвандтаг ва пайвандуст пўстлари бир-бирига мос тушиши лозим. Сўнг пона суғуриб олинади ва пайвандтаг пайвандустни маҳкам тутиб қолади. Пайвандтагнинг қисмасига боғ муми ёки оддий лой чапланади ва плёнка тасма билан боғлаб қўйилади. Пайвандустнинг камида иккита куртаги уланган жойдан юқорида бўлиши лозим. Бу усулдан дарахтлар навини янгилашда ҳам фойдаланилади.

Қуйида искана пайванд қилиш бўйича видеони кўришингиз мумкин:

Манба: https://www.youtube.com/watch?v=TD8JJNEjvgM

Улашиш: