Картошка етиштиришда талаб этиладиган ҳарорат

05-02-2019 17:34
  113
Картошка етиштиришда талаб этиладиган ҳарорат

Картошкани ташқи муҳит омилларига муносабати, уни иқлими салқин, қаттиқ совуқ ва иссиқ бўлмайдиган Жанубий Американинг тоғли ва тоғолди минтақаларида, узоқ давом этган эволюция даврида шакланган. Бу, картошка салқин ҳаво нисбий намлиги юқори бўлган мўтадил иқлим ўсимлиги эканлигидан дарак беради.

Турли етилиш гурухларига мансуб картошкалар ўсув даврини (60 кундан 170 кунгача) узун ёки қисқалигига кўра бир-биридан фарқ қилади. Шу сабабли улар турли иқлим шароитга яхши мослаша оладилар. Ундан максимал ҳосил олинмасада шимолий ва энг жанубий минтақаларда ўсув даври қисқа бўлганлари етиштирилади.

Картошка ўсув даврини турли босқичларида ҳароратга турлича муносабатда бўлади. Тиним даврини ўтиб бўлган туганаклар, ерга экилганида ҳарорат 3-50С бўлса кўкара бошлайди. Бу ҳароратда картошка ўсимтаси жуда секинлик билан ривожланади, натижада туганаклар кўпчилик ҳолларда замбурғ ва бактериал касалликлар билан зарарланади. Кўпчилик навлар илдизи ва ўсимтаси 90С да яхши ўсади, шунинг учун шу ҳарорат мавжуд бўлгандагина экиш керак. Ниҳол ҳосил бўлгунича тупроқ ҳарорати 70С тушса, айрим навларда туганакларни ўсиб кетишига сабаб бўлади; ўсимликлар ўрнида оқ томирлар ва кўп сондаги майда туганаклар ҳосил бўлиб, шу билан ўсув даври тугайди ва хато миқдори кўпаяди, вегетатив массасини ўсиши жуда кечикиб, тупроқ патогенлари билан зарарланиши ошиб кетади.

Туганаклар яхши кўкариши учун энг қулай ҳарорат 18-220С. Уруғлик туганак намлиги етарли, ҳарорати 11-120С бўлган тупроққа экилса, ниҳоллар 23 кундан сўнг 14-150С – 17-18 кундан ва 18-250С да эса 12-13 кундан сўнг ҳосил қилади. Кейинчалик ҳароратни кўтарилиши ва пасайиши ниҳоллар ҳосил бўлишини кечиктиради. Тупроқ ҳарорати 70С дан паст ва турғун бўлса, ниҳоллар кўпчилик холда 35-50 кундан сўнг ҳосил бўлади. 3-50С ва 310С ҳароратда туганак куртакларини ривожланиши тўхтайди. Қулай ҳарорат (10-180С) мавжуд бўлган шароитда турли навларда ниҳолларни тўлиқ ҳосил бўлиши учун суткалик ўртача ҳарорат 250-3000С бўлиши талаб этилади. Туганакларни бир неча кун мобайнида – 10С ва +350С ҳароратда бўлиши уни зарарланишига олиб келади.

Туганаклар  қисқа  муддат мобайнида –5-70С ва юқори 43-450С ҳароратда ишлов беришга бардош беради. Айрим навларнинг туганаклари 00С ҳарорат таъсирида  унувчанлик хусусиятини йўқотади. Аммо, қиш фасли илиқ ва қалин қор ёғадиган йиллар мўътадил иқлимли районларда туганаклар  сақланиш даврини далада ўтказадилар. Бунга, туганакларни секин-аста совиши ва кўп миқдорда – 8 фоизгача қанд моддасини тўпланишини асос қилиб кўрсатиш мумкин.

Ҳарорат 70С дан паст бўлмагандагина картошка илдизи ҳосил бўла бошлайди. Картошка палаги 5-60С ўсабошлайди ва у 17-220Сда жадал ўсади. Ассимиляция жараёни учун энг қулай ўртача ҳарорат 200С атрофида (кундузи 250С кечалари 12-140С) бўлади. 29-300С ҳароратда ўсишдан тўхтаб қолади. 400С ҳароратда палагини ўсиши бутунлай тўхтайди.

Палаги – 1,5-1,70С совуқда нобуд бўлади. Баҳорда – 1,5-20С совуқдан палаги нобуд бўлади ва ижобий ҳарорат тикланганидан сўнг яна кўкара бошлайди. Аммо, ўсимликни секин ривожлангани учун ҳосилдорлиги кескин пасаяди.

250Сдан юқори ҳароратда етиштирилган картошка ўсимлигида поялари ва ён шохлари ўсиб, барглари энсизланиб, хлорофилл доначалари камайиб, ўсув даври қисқаради, ҳосили камаяди, туганаклари чўзинчоқ шаклга киради ва тиним даври қисқаради.

Картошкани гуллаши ва мева ҳосил қилиши учун 18-240С энг қулай ҳарорат ҳисобланади. 270С дан юқори ҳароратда ғунчалари ва гуллари тўкилиб мева ҳосил қилиши сусаяди.

Ижобий паст ҳарорат картошка ўсимлигини ўсишига салбий таъсир этади. Ҳарорат 70С дан паст бўлса палаги ўсишдан тўхтайди, ассимиляция жараёни суст давом этиб, нафас олиши кучаяди.

Картошкани ривожланишида туганакларни ҳосил бўлиш вақти энг маъсулиятли давр бўлиб, у ғунчалаш босқичига  тўғри келади. Бу давр ҳароратга нисбатан жуда жиддийдир. Туганакларни ҳосил бўлиши учун тупроқ ҳароратини 16-190С ва ҳаво ҳароратини 21-250С бўлиши энг қулайдир. Тупроқ ҳарорати 60С ва 250С дан юқори бўлса туганакларни йириклашиши кескин секинлашади, тупроқ ҳарорати 28-290С етганда туганаклари ўсишдан тўлиқ тўхтайди. Бу шароитда туганаклар ҳосил бўлмайди ёки улар сўлий бошлайди, эти қорая бошлайди. Улар кўкарганида ипсимон ўсимта берадилар. Картошка фотосинтез  жараёнида тўпланган барча крахмални нафас олишга сарфлайди. Юқори ҳарорат поялари шохланишини кучайтириб, оқтомирлар сонини кўпайтиради ва туганаклари майдалашади.

Юқори ҳарорат таъсирида узоқ вақт қолиши натижасида картошка туганаклари кейинги ўсиш қобилиятини йўқотади. Ҳарорат пасайиб фотосинтез жараёни тиклангандан кейин эса она ўсимлик столон (оқ илдиз)ларидан янги, шаклланган туганаклар ҳосил бўлади (1-расм).

12f3-7j8513-9l862-741m23-986p5.png (144 KB)

1-расм. Картошка оқ ўсимтасида етилмаган майда туганакларнинг ўсимта ҳосил қилиши.

Ҳарорат 20С гача пасайса туганакларни шаклланиши тўхтайди. Ҳарорат, намлик ва озиқ моддалар меъёрида бўлса, гектардаги ҳосилга ҳар суткада 800-1000 кг ҳосил қўшилди.

Юқори ҳосилни яратиш туганакларни етилтириш ва уларда кўп миқдорда крахмални тўплаш ва картошка таъмини яхшилашда уни ўсув даврида оладиган 100С дан юқори жами фаол (фойдали) ҳарорат муҳим аҳамиятга эга.

Ўсимликни тўлиқ ривожланиши учун у: эртаги ва ўрта-эртаги навлар учун – 1200-15000С, ўртагиларга –1350-1650; кечкиларга – 1500-18000С ни ташкил этади. Ўсув даврида фаол ҳарорат етишмаса  туганаклар етилмайди, уларни сифати пасаяди.

Манба:

В.И. Зуев, Ҳ.Ч. Бўриев, О. қодирхўжаев, Б.Б. Азимов (2005). Картошкачилик. Дарслик. Тошкент.

Туркумлар