Дарё форелини ҳовузларда етиштириш мумкинми?

03-12-2018 13:39
  64
Дарё форелини ҳовузларда етиштириш мумкинми?

Дарё форелларини ҳовузларда етиштириш мумкин. Бунинг учун ҳовузларни зич тупроққа, сувнинг оқишини кўзда тутган ҳолда қуриш лозим. Тўхтаб қолишлар пайдо бўлмаслиги учун ҳовуз тўғри тўртбурчак шаклига эга бўлиб, узунлиги энига нисбати камида 4: 1 бўлиши лозим. Ҳовузда сув қатламининг чуқурлиги камида 1 метр бўлиши лозим. Ҳовузлар катта бўлмайди, унинг ўлчамлари сув манбаи қувватига боғлиқ: ҳовузда сув 1–2 соатда тўлиқ алмашиши лозим (1-расм).

hovuz-forel-632-58897.png (720 KB)

1-расм. Германияда дарё форели ҳовузчалари

Ҳовузли дарё форелчилиги биринчи йўналиш бўлган. Фермани анъанавий икки йиллик даврга мўлжаллашда қуйидаги меъёрлар қабул қилинган. Шу йили туғилган балиқларни қўниш зичлиги 600—750 дона/м3 бўлганда сақлашади, биринчи йилда улар 20–30 граммгача ўсади. Товар балиқнинг қўниш зичлиги 120—200 дона/м3 бўлгани ҳолда товар вазни 200–300 грамм ва ундан ортиқ етиштирилади. Балиқ маҳсулдорлиги 20 кг/м3 гача, лекин кўп ҳолларда ҳатто тажрибали дарё форелчиларида ҳам 5–10 кг/м3 гача етади. Нега? Чунки маҳсулдорликни ошириш учун аэраторлар ва бошқа тезлаштириш усулларидан фойдаланиш, демак электр тармоғини ўтказиш керак. Бинобарин, ташқи шароитлардан (об-ҳаво, шамол, сув босиш ва ҳ.к.) боғлиқ бўлиш лозим. Бундан оддий хулоса келиб чиқади — бирданига ҳавзали етиштиришга ўтиш лозим. Буни жаҳон аквакультура ҳам исботлайди.

Манба:

Б.Г. Камилов, И.И. Халилов (2014). Ўзбекистон шароитида дарё форелини етиштириш. Фермерлар учун амалий тавсиялар. Тошкент, Baktria press.

Туркумлар