Тупроққа нима учун ишлов берилади?..

08-11-2018 18:07
  82
Тупроққа нима учун ишлов берилади?..

1. Тупроққа ишлов берадиган қуроллар билан механикавий таъсир этиш унинг физик-механикавий ва химиявий хоссасини ўзгартиради. Структурали тупроқларни ишлашда ўсимликларнинг ўсиши учун қулай шароит яратилади. Бунда тупроқ увоқларининг зич жойлашиши бузилади ва тупроқ юмшайди. Структурасиз тупроқларни ишлашда тупроқ майдаланиб кетади, кесаксалар бўш бўлиб қолади. Аммо нам ва ҳаво кириши учун шароитни бирмунча яхшиланишига қарамасдан, бу тадбирнинг самараси узоққа бормайди.

Тупроқни ишлаш турли ғовакли (нокапилляр ва капиллярлар) ҳажмининг нисбатини бузади: нокапилляр ғоваклик ҳажмини оширади, ҳаво ва сув режими шунга боғлиқ бўлади. Ишлов берилгандан кейин тупроқ юзасида ғовак қатлам ҳосил бўлади, бу намнинг ортиқча буғланишини олдини олади. Ғовак тупроқ тезроқ қизийди, иссиқни яхши сақлайди ва унда микробиологик процесслар жадалроқ боради. Бундай тупроқда микроорганизмлар органик моддаларни актив парчалайди ва уларни ўсимликларга осон ўтадиган ҳолатга айлантиради. Тупроқни тўғри ишлаш системаси унинг унумдорлигини оширади.

Экинларни парвариш қилиш даврида далаларда машиналарни (культиваторлар, окучниклар, ўғитлагичлар, пуркагичлар ва ҳ.к.) кўп марта юргизиш тупроқ юқори қаватининг физикавий хоссаларини пасайтиради. Ёзги суғоришлар ва кузда шўр ювиш ҳам тупроқни зичлаштиради. Тупроққа донадор структура бериш ва мўл ҳосил олишга имкон берадиган режимларни яхшилаш учун тупроқни ҳар йили юмшатиш зарур.

2.  Бегона ўтларга қарши кураш. Бегона ўтлар экинлар ҳосилини анча камайтиради. Тупроққа тўғри ишлов билан далани бегона ўтлар уруғи захираларидан ва кўп йиллик бегона ўтларнинг ер ости пояларидан тозалаш мумкин.

3.  Экинлар зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш.

 

Манба:

Зауров Э.А., Иброҳимов Ғ.А., Расулов А.А. (1977). Деҳқончилик. Тошкент, “Ўқитувчи” нашриёти.

Туркумлар