Булғор қалампирининг альтернариоз касаллиги

09-04-2019 18:02
  397
Булғор қалампирининг альтернариоз касаллиги
Фото: agroflora.ru

Альтернариоз - асосан иссиқхона шароитида булғор қалампирида учрайдиган касаллик. Унинг келиб чиқиши иссиқ ва совуқ ҳавонинг кескин ўзгариши (перепад) билан боғлиқдир.

Ўсимликнинг альтернариоз билан касалланганини баргларда пайдо бўлган  тўқ-қўнғир доғлар, кейинчалик замбуруғга айланадиган ҳосилдаги (мевадаги) сувли доғлар орқали аниқлаш мумкин. Кейинчалик тўқ қопламага айланадиган туклар пайдо бўлади. Бу касаллик ташқи кўринишидан кичикроқ доғ орқали ҳосилда (мевада) намоён бўлса-да, ҳосилни ички қисмини тўлиқ қамраб олган (зарарлаган) бўлиши мумкин. Касаллик қуруқ ҳавода авж олади.

Зарарланган ўсимликларга бордо суюқлигини (100 грамм препаратни бир челак сувга аралаштириш) сепиш мумкин. Бошқа бир восита сифатида мис хлорокисини қўллаш мумкин: 10 литр сувга 40 грамм препарат нисбатидаги аралашма.

956521458-96452100147830.jpg (54 KB)

Манба:  sadyrad.ru

Туркумлар