Мевали дарахтларнинг ривожида рух элементининг аҳамияти

08-04-2019 16:45
  572
Мевали дарахтларнинг ривожида рух элементининг аҳамияти

Рух (Zn) элементи ўсимликнинг дастлабки ривожланиш босқичларида ва унинг меваси уруғлари шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент) ва углеводлар ҳосил бўлишида ҳам муҳим рол ўйнайди.

Рух етишмовчилик белгилари баҳорда намоён бўлади ва одатдагидан кичик ўсишдан тўхтаган ёш новда барглари сарғайиши билан бошланади.

Барг юзасидаги томирлар сарғаяди, лекин сарғайиш марганец етишмовчилиги каби бир маромда эмас.

Барглар бир оз тўлқинсимон кўринишда бўлади. Куртаклар барг чиқармаслиги мумкин ва зангсимон ҳолат ҳам кузатилиши мумкин баргларда. Бошқа мевали дарахтларга нисбатан олма дарахтида рух етишмовчилиги белгиларини баргларда кам сезилади.

Етишмовчилик юқори бўлса, новда барглари тўкилади ва мевалар шакли бузилади, ҳамда яхши ранг олмайди.

1372017-09653214587-6523jdhbv14521.jpg (111 KB)

1-расм. Рух элементининг танқислиги белгилари

Рухнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари

Рухнинг роли

Куртак ёриш – гуллашнинг бошланиши

Куртаклар очилишини яхшилаш ва баргларни эрта ривожланишига ёрдам беради

Ҳосил йиғим-теримидан сўнг

Мавсумдан ортиб қолгани янги мева куртаклар ҳосил қилиш учун сарфланади

Рух етишмовчилигини аниқлаш:

·         Рух ўсимликлар танасида деярли ҳаракатсиз.

·         Етишмовчилик белгилари дастлаб ёш баргларда намоён бўлади.

·         Ёш барглар юзаси доғлар билан қопланади ва томирлари атрофи сарғаяди, ранглар хошияси юзага келади.

·         Етишмовчилик узоқ давом этса, новдалар учидаги кичик ва тор юзали барглар тўп-тўп бўлиб йиғилиб қолишади.

·         Барглар муддатидан олдин тўкилиши мумкин, дастлаб ёши катта барглардан.

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

·         Триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, глифосат каби гербицидлар таъсири билан

Зараркунанда ҳашаротлар таъсири:

·         Сўрувчи ҳашаротлар (битлар, цикадкалар, каналар ва ўсимлик қўнғизлари).

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

·         Ишқор тупроқлар ёки тупроққа ортиқча оҳак қўллаш сабаб бўлиши мумкин.

·         Тупроқ рН 7.0 дан юқори бўлса.

·         Табиатан таркибида фосфор юқори ёки таркибида фосфор мавжуд ўғитлар билан керагидан ортиқча озиқлантириш дарахтларнинг рух қабул қилиш имкониятини сустлантиради.

·         Азотни кўп қўллаш ёки тупроқда темир миқдорининг юқори бўлиши рух етишмовчилигини юзага келтириши мумкин.

Об-ҳаво шароитлари таъсири:

·         Намгарчилик юқори ва салқин баҳор об-ҳаво шароитларида.

·         Тупроқ ҳароратининг паст бўлиши.

Кузатиш

Рух етишмовчилиги кўпинча рН кўрсатгичи юқори қумлоқ тупроқларда кўп учрайди. Кучли эррозияга учраган тупроқларда ҳам рух етишмовчилигини кузатиш мумкин. Тупроққа фосфор кўп қўлланиши ҳам рух етишмовчилиги юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Фосфор, олтингургут, мис, молибден ва хлор каби элементлар етишмовчилиги одатда жуда кам кузатилади, чунки табиатан тупроқда улар етарли миқдорда учрайди. Шу сабабдан уларнинг таъсирларини мевали дарахтларда деярли учратилмайди.

 

Манба:  mevazor.uz

Туркумлар