Экинлар томонидан ҳосил билан тупроқдан олиб кетиладиган озиқ элементлари

08-04-2019 14:06
  478
Экинлар томонидан ҳосил билан тупроқдан олиб кетиладиган озиқ элементлари

Донли экинлар озиқ моддаларни (азот: фосфор: калий) одатда 2,5-3,0:1:2,2-3,0 нисбатда ўзлаштирса, бу кўрсаткич сабзавот экинларида 2,0-2,9:1:3,0-3,6 га, картошка ва илдизмевалиларда 3,0-3,3:1:4,2-4,7 га, кўк масса учун экиладиган экинларда эса, 2,1-2,7:1:3,3-3,8 га тенгдир. Демак кўк масса экинлари ва сабзавотлар калийни донли экинларга нисбатан кўп, картошка ва илдизмевалиларга нисбатан анча кам ўзлаштиради. Шунингдек уларнинг азотли ўғитларга бўлган талаби ҳам анча кам. Озиқ моддаларнинг ҳосилнинг асосий қисми билан олиб чиқиб кетилиши доимий катталик эмас. У тупроқ-иқлим шароитлари, нав, ўғит меъёри ва суғоришлар таъсирида сезиларли даражада ўзгаради. Ўғит кўллаш ва меъёрини ошириш натижасида тупроқдан олиб чиқиб кетиладиган озиқ моддалар миқдори ҳам ортади. Бу биринчи навбатда калийга, сўнгра азотга тегишли бўлиб фосфорнинг миқдори камроқ ўзгаради. Агар ўсимликлар озиқ моддалар билан яхши таъминланган бўлса-ю, ташқи омиллардан бирортаси (ёки бир нечтаси) танқис бўлса, асосий маҳсулот билан тупроқдан озиқ моддаларнинг олиб чиқиб кетилиши кучаяди. Аксинча, барча омилларнинг етарли бўлиши, ҳосилнинг шаклланишида озиқ моддалардан тежамкорлик билан фойдаланишга имкон яратади.

Айрим экинлар томонидан ҳосил билан тупроқдан олиб кетиладиган  азот, фосфор ва калийнинг тахминий миқдори, кг/т

(Н.М. Городний, 1990)

Экин тури

Асосий маҳсулот

Асосий маҳсулот билан (оралиқ маҳсулот ҳам ҳисобда) олиб чиқиб кетиладиган

Азот, фосфор ва
калийнинг
ўзаро нисбати

Азот

Фосфор

Калий

Кузги буғдой

дон

35

12

26

3:1:2,2

Кузги жавдар

дон

30

12

28

2,5:1:2,3

Баҳори буғдой

дон

38

12

25

3,2:1:2,1

Арпа

дон

27

11

24

2,5:1:2,2

Маккажўхори

дон

34

12

37

2,8:1:3,0

Сули

дон

30

13

29

2,3:1:2,3

Тариқ

дон

33

10

34

3,3:1:3,4

Гречиха

дон

30

15

40

2,0:1:2,7

Горох

дон

30

16

20

2,0:1:1,2

Зиғир

тола

80

40

70

2,0:1:1,8

Экинбоп наша

поя

15

7

12

2,1:1:1,7

Ғўза

пахта

45

15

50

3,0:1:3,3

Картошка, эртаги

туганак

5

1,5

7

3,3:1:4,7

Кечки

 

6

2

9

3,0:1:4,5

Қандлавлаги

илдизмева

6

2

7,5

3,3:1:4,2

Маккажўхори

кўк масса

2,5

1,2

4,5

2,1:1:3,8

Карам

карам бош

3,4

1,3

4,4

2,6:1:3,4

Сабзи

илдизмева

3,2

1,2

5,0

2,7:1:4,7

Хўраки лавлаги

илдизмева

2,7

1,5

4,3

1,8:1:2,9

Помидор

мева

3,2

4,0

2,9:1:3,6

Бодиринг

мева

2,8

1,4

4,4

2,0:1:3,1

Пиёз

пиёз бош

3,7

1,3

4,0

2,8:1:3,1

Мевали дарахтлар

мева

5

3

6

1,7:1:2,0

Ток

узум

1,7

1,4

5,0

1,2:1:3,6

Чой

чой барги

50

7

23

7,2:1:3,3

Т.Қ. Ортиқов, Ш.А. Ҳазратқулов

Туркумлар