Бордо суюқлиги қайси ўсимликларда ва неча марта қўлланилади?

06-04-2019 14:54
  715
Бордо суюқлиги қайси ўсимликларда ва неча марта қўлланилади?
Фото: good-tips.pro

Парша, монилиоз ва доғланишга қарши мевали дарахтларда ва резавор буталарда куртак чиқаришдан олдин ва куртак чиқариш вақтида 300 грамм мис купороси ва 400 грамм оҳакдан тайёрланган (яъни, 3% ли) бордо суюқлиги ишлатилади. Вегетация даврида одатда ҳар 15 кунда 1% ли бордо суюқлиги қўлланилади.

Малина, қулупнайда (земляника яъни, ер тути) баргларнинг доғланишига қарши фаол ўсиш ва ривожланиш даврида бордо суюқлиги 2 марта қўлланилади, гуллашдан олдин ва ҳосилни йиғиштириб олгандан кейин.

Нок ва олмада монилиоз, занг, доғланиш ва баргларнинг қўнғирлашиши касалликларига қарши бордо суюқлигини вегетация даврида 6 марта қўллаш мумкин.

Олчада ва олхўрида коккомикоз ва клястероспориозга қарши бордо суюқлиги билан бир мавсумда 4 марта ишлов бериш мумкин.

Помидор ва картошкада бордо суюқлиги  фитофтороз ва макроспорозга қарши қўлланилганда самара беради. Бу ҳолда вегетация даврида 4 марта ишлов берилади.

Бодринг ва полиз экинларида бордо суюқлиги пероноспороз, аскохитоз, антракноз, бактериоз ва зайтун доғланишига қарши ёз давомида 3 марта ишлов берилади.

Пиёзга бордо суюқлиги билан ишлов бериш пероноспороз, занг ва чириш (гниль) касалликларига қарши курашда самара беради. Кўк пиёз сифатида етиштирилаётган пиёзга бордо суюқлиги билан ишлов бериш мумкин эмас. Пиёзга мавсум давомида 3 марта ишлов берилади.

Смородина ва крижовникда бордо суюқлиги септориоз ва антракнозга қарши мавсум давомида 3 марта қўлланилади.

Диққат! Мевали дарахтлар ва резавор буталарга куртак чиқаришдан олдин ишлов бериш ҳолларидан ташқари барча ҳолларда 1% ли бордо суюқлиги қўлланилади.

Бордо суюқлигини фақат таркибида олтингугурт бўлган препаратлар билан аралаштириш мумкин. Дори сепиш идишига бордо суюқлигини қуйишдан олдин яхшилаб аралаштирилади.

Бордо суюқлигини тайёрлаш

·        1% ли бордо суюқлигини тайёрлаш (10 литр) учун қуйидагилар лозим:

·        мис купороси – 100 гр.;

·        сўндирилмаган (очтирилмаган) оҳак – 100 гр.;

·        сув – 8 литр.

Бордо суюқлиги компонентларини алоҳида идишларда тайёрлашади. Мис купоросини 1 литр иссиқ сувга сопол, тахта, мис ёки шиша идишда аралаштирилади. Бошқа идишда 1 литр сувда сўндирилмаган оҳак сўндирилади. Ундан кейин 8 литр сувга аввал оҳакли аралашма, сўнгра мис купроси эритмаси қуйиб аралаштирилади. Мис купороси эритмаси оҳакли эритма устига қуйилади, аксинча мумкин эмас.  Аралашма таркибидаги оҳак миснинг кучли таъсирини юмшатади ва ўсимликда узоқ вақт қолиш имконини беради.

3% ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 300 грамм мис купороси ва 300-400 грамм сўндирилмаган оҳак қўлланилади. Сув миқдори ўзгартирилмайди.

Манба: good-tips.pro

Туркумлар