Уруғлик картошка нима учун сўлитилади ва иссиқда қиздирилади?

05-04-2019 17:15
  797
Уруғлик картошка нима учун сўлитилади ва иссиқда қиздирилади?

Тугунакларни (яъни картошкани) ундиришга имконият бўлмаса, улар экилгунича 8-20 кун мобайнида сўлитилади. Уруғлик тугунакларни сўлитиш ҳам ниҳоллар ҳосил бўлишини тезлаштиради. Ўзбекистонда уруғлик тугунаклар сунъий совутиладиган омборхоналарда ижобий паст ҳароратда сақланганида, улар эрта баҳор ва ёзда экилишидан олдин, албатта, сўлитиш жараёнини ўтиши шарт.

Сўлитиш технологияси ёруғда ундиришга нисбатан анча соддадир. Нисбатан иссиқроқ бўлган хонага ёки офтоб тушадиган майдончага тугунаклар юпқа қилиб ёйилади ва шу ҳолатда ўсимталар муртаги ҳосил бўлгунича 8-10 кун мобайнида сақланади. Сўлитилаётган тугунаклар таркибида эрувчан озиқ моддалар ва ферментлар ҳосил бўлиб, улар куздаги куртакларни унишини ва ниҳоллар ҳосил бўлишини тезлаштиради. Сўлитилган тугунаклар фойдаланилганда ўсимликларни ўсиши ва ривожланиши жадал ўтиб, сўлитилмаган тугунакларга нисбатан ҳосил тўплашга барвақт кириб юқори ҳосил беради. Эрта баҳорда экиладиган тугунакларни интенсив қиздириш аввал 18-250С да ва ҳар куни шу ҳарорат сақланган ҳолда 2-3 соат мобайнида 35-400С да қиздириш ҳам яхши натижа беради.

Манба:

В.И. Зуев, Ҳ.Ч. Бўриев, О. қодирхўжаев, Б.Б. Азимов (2005). Картошкачилик. Дарслик. Тошкент.

Туркумлар