Асалариларнинг мевали дарахтлар, сабзавотлар ва бошқа экинлар ҳосилдорлигига таъсири

13-03-2019 11:47
  58
Асалариларнинг мевали дарахтлар, сабзавотлар ва бошқа экинлар ҳосилдорлигига таъсири

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан биридир. Табиатнинг экологик ҳолатини мувофиқлаштириб туришда ҳам асаларилар ўрни бошқа ҳеч қандай жониворлар ҳам боса олмайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш экинлар ҳосилдорлиги оширишга катта таъсир бор. Ғўза ўсимлиги асаларилар билан чанглатилса, ҳосилдорлик 25 фоизгача ортиши, кўсаклар сони 12-13 фоизга кўпайиши илмий жиҳатдан исботланган. Шунинг билан бирга кўсакларни етиши муддатлари тезлашади, тола ва уруғ сифати яхшиланади. Чигитнинг унувчанлик қоблияти ортади ва пуч уруғлар сони камаяди. Асаларилар ғўза, мевали боғлар, полиз, ва резавор мевалар гулини четдан чанглатиш натижасида уларни турларни соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади. Бу ўз аҳамиятига кўра асаларичиликда маҳсулот етиштиришга нисбатан муҳимроқ бўлиб ҳисобланади.

Гул шираси - бу ўсимликлар гулларининг махсус тўқима ва органлари орқали ажратадиган ширин суюқ моддаси бўлиб, дарахт ва ўсимликлар гуллари ширани шира ажратиш органлари орқали ажратади. Гул шираси таркибига асосан сахароза, глюкоза ва фруктоза қанд моддалари киради. Бу асалариларнинг ҳаёти учун керакли бўлган озуқа ҳисобланиб, асалари танасида энергия манбаига айланади.

Дарахт ва ўсимликнинг гул ширасини ажратиши (турига ҳам боғлиқ бўлиб) 5 фоиздан 70 фоизгача бўлади. Асаларилар таркибида 50 фоизгача қанд моддаси бўлган гул ширасини яхши олади. Агар ўсимлик гулидаги шира таркибида шакар 5 фоизни ташкил қилса, ёки ширанинг суюқлик миқдори 70 фоиздан ошса, бундай ҳолатларда асалари шира олишдан воз кечади. Ўсимликларга ҳаво ҳароратини кечаси совуқ бўлиши, шамол ва жуда ҳам юқори иссиқ бўлиши гул шираси ажралишига салбий таъсир кўрсатади. Намликни етарли бўлиши, маҳалий ўғит, калий ва азот моддалари ўз вақтида солиган майдонлардаги ўсимлик ва дарахтлар яхши гул шираси ажратади.

Боғдорчилик, сабзавотчилик, уруғчилик, полизчилик ва пахтачилик тармоқлари асалариларнинг тўйимли озуқа базаси бўлиб хизмат қилади ва улар асалариларни мавсум давомида навбатма-навбат гулчанги билан таъминлаб туради.

Асаларилар орқали боғзорларда, сабзовотларда, экинлар уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатиш ташкил этиш уларнининг биргина ҳосилдорлигини ошириб қолмасдан, меваларни ва сабзавотларни ҳаридорбоп кўринишни яхшилайди. Асаларилар билан чанглантирилган дарахтлар ва ўсимликлар уруғидан экилган ўсимликлар, мевалар, сабзавотлар ва полиз экинларни ўсиш қобилияти ва маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлади. Яна шуни айтиш жоизки, асаларилар ёрдамида боғларни чанглатиш ўз вақтида боғда гулчанги кўп бўлган вақтда ўтказилган бўлса, ҳосилдорлиги ошиши билан бирга етиштирилган маҳсулот таркибида протеин ва қанд миқдори ҳам юқори бўлиши ҳисобига улардан сифатли мева ҳосил бўлади.

Асаларичиликда гул шираси берувчи олма, нок, беҳи, олча, олхўри, гилос, ўрик ва шафтоли каби дарахтлар катта рол ўйнайди. Боғзорлар (мавсумига қараб) март апрель ва май ойларида 10-12 кун давомида гулайди, бу даврда 1 гектар боғлардан (мевали дарахт турига қараб ) 15-40 килограммгача асал олиш мумкин. Дарахтларни гуллаш вақтида боғзорларга асалари оилаларни жойлаштирилиб, асаларилар ёрдамида чангланганда боғларни ҳосилдорлиги ошган. Фарғона вилояти асаларичилик уюшмасида қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар билан чанглатиш ҳисобига мевали дарахтлар ҳосилдорлиги ошириш бўйича олиб борган илмий тадқиқот ишларида ўрганиб кўрилган. Масалан, шафтоли ҳосилдорлиги 1,2 мартага, бехи 1,43 мартага, олма ҳосилдорлиги 6-8,3 мартагача, олхўри ҳосилдорлиги 8-11 мартага, гилос ҳосилдорлиги 15-20 мартагача ва ўрик ҳосилдорлиги эса 5-5,9 мартагача ошганлиги аниқланган.

Асалари билан чанглатиш режалаштирилган боғ тўртбурчак ёки айлана шаклда бўлса 40-50 та асалари оиласини боғни ўрта қисмига жойлаштириш керак бўлади. Боғ атрофида асаларни диққатини жалб қиладиган ўсимликлар бўлмаслиги керак. Боғларни ички қисмига беда ва рапс экиш мақсадга мувофиқдир. Беда ёки рапсни ўриб олганча ёки уни ҳайдаб ташлангандан сўнг, бу ерда уларни томирлари ҳам қолиб (гумус), боғни ҳосилдорлигини оширади. Бу ўсимликлар (гуллаш ҳисобига) боғда асаларларни сақлашга, мевали дарахтларни асаларилар орқали чанглатиш имконият яратилиб, боғлар ҳосилдорлигини оширишга имконият бўлади.

Кейинги йилларда фермер ва деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалик экинлари, айниқса беда, сабзовот ва бошқа экинлар ҳамда боғдорчилик хўжаликларида асаларилар ёрдамида гулларни чанглатишга жуда катта эҳтиёжлар сезилмоқда. Ўзбекистон Республикасида бир гектар ўсимлик ва боғларни чанглаш учун керак бўладиган асалари оилаларининг сони бўйича ўтказилган тажирбаларга асосланиб, қуйидаги миқдордаги асалари оиласи тавсия этилади. Бир гектар узумзорга 2-3 та асалари оиласи, уруғлик пиёзга 0,5-1 та асалари оиласи, уруғлик сабзи 0,5-1 та, олма, олхури, беҳи, нок, урик, шафтоли каби мевалар 3 тадан ва олча ҳамда гилос ўсимликларига эса 4 тадан асалари оиласи жойлаштириш тавсия этилади.

Қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар ёрдамида чанглатишда учун асаларичилик иқтисослашган хўжаликлар билан томонларнинг ўзаро келушув шартномалари асосида келтирилган меъёрини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади.

Манба: navagro.uz

Туркумлар