Ветеринарга саволлар

Кўрилди
Сана

Савол берди: Abdusaid Umarov


menda toshbaqa bor. Yengi sotib olgandim qanqa ovqat bersam boladi va u suvni qanchada ichishi lozim?

Кўрилди: 356 марта
Савол берилган сана: 16.07.2018
356
16.07.2018

Ветеринар:


Ўтхўр тошбақага ўсимликлардан: беда, подорожник, ундирилган сули, арпа; сабзавотлардан: салат, сабзи пояси, сабзи, бодринг (озроқ), помидор, ошқовоқ, пиёз, редиска, бақлажон, кабачки; мевалардан: олма, шафтоли (кесилган ҳолда), ўрик (кесилган ҳолда), тарвуз, қовун берилиши мумкин. Шу билан бирга озуқанинг 80% и кўкатлардан (ўтлардан) ташкил топиши лозим. Мева-сабзавотларни камроқ бериш керак, айниқса меваларни. Ўтхўр тошбақалар керакли сувни одатда ўтлардан олишади. Шунинг учун уларни сувли ўтлар билан озиқлантириш тавсия этилади. Етарлича сувли ўт еган тошбақа сувга эҳтиёжи бўлмайди. Бундан ташқари тошбақаларни сувда чўмилтириш (тоғарада чўмилтириш) орқали ҳам суғориш мумкин. Чўмилтиришда тошбақа териси орқали керакли сувни баданига сингдириб олади. Мутахасисларнинг фикрига кўра, тошбақаларга чўмилтириш орқали сув бериш ҳафтада бир марта бажарилса етарли бўлади. Сувнинг илиқлиги 30-36 градус бўлиши лозим. Чўмилтириш муддати 30-50 минут. Идишдаги сув миқдори тошбақани чўктирмайдиган миқдорда бўлиши керак.

Жавоб берилган сана: 17.07.2018
17.07.2018