Ветеринарга саволлар

Саволлар
Кўрилди
Сана

Ўтхўр тошбақага ўсимликлардан: беда, подорожник, ундирилган сули, арпа; сабзавотлардан: салат, сабзи пояси, сабзи, бодринг (озроқ), помидор, ошқовоқ, пиёз, редиска, бақлажон, кабачки; мевалардан: олма, шафтоли (кесилган ҳолда), ўрик (кесилган ҳолда), тарвуз, қовун берилиши мумкин. Шу билан бирга озуқанинг 80% и кўкатлардан (ўтлардан) ташкил топиши лозим. Мева-сабзавотларни камроқ бериш керак, айниқса меваларни. Ўтхўр тошбақалар керакли сувни одатда ўтлардан олишади. Шунинг учун уларни сувли ўтлар билан озиқлантириш тавсия этилади. Етарлича сувли ўт еган тошбақа сувга эҳтиёжи бўлмайди. Бундан ташқари тошбақаларни сувда чўмилтириш (тоғарада чўмилтириш) орқали ҳам суғориш мумкин. Чўмилтиришда тошбақа териси орқали керакли сувни баданига сингдириб олади. Мутахасисларнинг фикрига кўра, тошбақаларга чўмилтириш орқали сув бериш ҳафтада бир марта бажарилса етарли бўлади. Сувнинг илиқлиги 30-36 градус бўлиши лозим. Чўмилтириш муддати 30-50 минут. Идишдаги сув миқдори тошбақани чўктирмайдиган миқдорда бўлиши керак.

(Батафсил)

Боқиш шартларига қараб сигирлардан 10-15 мартача бузоқ олиш мумкин.

(Батафсил)

Отларда ичак буралиб қолиши учраб туради. Сийдик ушланиб қолиш касаллиги тез-тез учраб туради. Буни даволашда Лазикс, фуресемид дорилари вена орқали юборилади. Оғирроқ касалликлардан, қотма (столбняк) касаллиги учрайди.

(Батафсил)

Қўйларда учрайдиган оддий касалликлар: ошқазон-ичак касалликлари, гельмент касалликлар (гижжа ва бошқа паразит қуртлар билан боғлиқ касалликлар). Қўй боқишда уларни юқумли касалликлардан ҳам ҳимоя қилиш лозим. Қўйларни ҳар олти ойда брадзот, чечак касалликларига қарши эмлаш шарт.

(Батафсил)

Молларда энг кўп учрайдиган оддий касалликлар: шамоллаш, ошқазон касалликлари, елин касалликлари, бачадон касалликлари, кўз касалликлари, туёқ касалликлари ва тери-таносил касалликларидир.

(Батафсил)

Профилактик мақсадларда гельментларга қарши (гижжа ва бошқа қуртларга қарши) ҳар олти ойда эмлаб турилади. Жигар ва бошқа қуртларни яхши тозаловчи дорилар: клозантел, роленол. Оғиз орқали бериладиган дориларга: альбендазол суспензияси - 2.5% ли.

(Батафсил)

Сигир иситмалаганда бурни қуруқ бўлади, дум ости ушланса, иссиқ бўлади. Нафас олиши тезроқ бўлади.

(Батафсил)

Маститни келиб чиқиш сабаблари елин шамоллашидан, сигирни чала соғилишидан бўлиши мумкин. Яна захарли хашоратлар чақиши натижасида ҳам бўлиши мумкин.

(Батафсил)

Молни ичи ўтганида фармазин порошоги, макралан уколи қилиниши керак.

(Батафсил)

Мол ва қўйда жигар қурти бўлса, қуйидаги ташқи аломатларда билинади: томоқ ости ишади ва тишини ғичирлатади, ҳайвон озғин бўлади.

(Батафсил)

Энг аввало буни сабабини ўрганиш керак. Шунга қараб даволаш даркор. Ошқозонда захарланиш бўлганида шу муолажа қилинади: Вена орқали 10% ли натрий хлорид бериб, 1 литргача қуйиб глауберова тузини ичириш керак. Оддий ошқазон касалликларида молочная кислота ёки чемирица ичириш мумкин.

(Батафсил)