Бу кўрсатмалар билан танишиб чиқиш сиз учун фақатгина фойдалидир!
Хавфсиз сотиш бўйича кўрсатмалар
- Эълонда товар (маҳсулот) ҳақида тўлиқ маълумот беринг (агар товарнинг бирор камчилик-нуқсони бўлса, уни ҳам маълум қилинг). Товар сифат кўрсаткичларининг олдиндан тўлиқ таърифланиши товар савдосида ва сотишдан кейин чиқиши мумкин бўлган келишмовчиликларнинг олдини олади ва сизни ҳимоялайди.
- Тўлов шаклини имкон қадар нақд пулда амалга оширишга ҳаракат қилинг.
- Харидорнинг тўловни нақд пулсиз шаклда амалга ошириши ҳолларида унинг фирибгар эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун харидор ҳақида тўлиқ маълумот олинг ва тўлов кафолати бўйича бошқа эҳтиёт чораларини кўринг.
- Банк карталарингиз, онлайн-ҳамёнларингиз идентификацион маълумотларини ошкор қилманг ва ўз ҳужжатларингизнинг нусхаларини қарши тарафга юборманг.
- Айниқса, хорижга товар (маҳсулот) сотиш (юбориш) ҳолларида харидорни яхшилаб ўрганиб чиқинг ва кафолатли тўлов шартлари амалга ошишини назорат қилинг.
Хавфсиз харид бўйича кўрсатмалар
- Товарни кўрмасдан савдолашманг. Харид қилишдан олдин товар ҳақида олдиндан тўлиқ маълумот олинг.
- Товарни олиш вақтида пулини тўланг. Товар учун олдиндан тўловни амалга оширмасликка ҳаракат қилинг.
- Товар учун пулни олдиндан тўлаган ҳолларингизда ёки бошқа тўлов шартлари натижасида товарни ололмаслигингиз ёки бошқа сабаблар туфайли савдони бекор қилиш орқали пулингизни қайтариб олиш билан боғлиқ муаммоли ҳолларда dehqon.uz интернет сайти ҳеч қандай ҳуқуқий жавобгарликни зиммасига олмайди.
- Хорижга пул жўнатишда жуда ҳушёр бўлинг. MoneyGram, Western Union, Unistream ва бошқа тўлов тизимлари орқали олувчи ҳақида тўлиқ маълумотга эга булмасдан умуман тўлов амалга оширманг.
Бошқа умумий хавфсизлик кўрсатмалари
Dehqon.uz сайтида аъзолигингиз (қайд ҳисобингиз) хавфсизлиги йўлида:
- Акаунт ёки электрон почта паролингизни бошқаларга ошкор қилманг.
- Камида 7 белгидан иборат бўлган ва таркибида ҳеч бўлмаганда 1 та рақам, мавжуд бўлган мураккаб парол яратинг.
- Хавфсизлик учун паролларингизни ҳеч қаерда ёзманг (блокнот, телефон, компьютер ва б. ерларда). Паролингизни ақлингизда сақлашга ҳаракат қилинг.
- Паролингиз сиздан бошқа одамларга аён бўлиши эҳтимолларида уни дарҳол ўзгартиринг.
Унутманг, инсоният тарафидан йил сайин кўплаб соҳаларда янгиликлар кашф қилиниши қаторида фирибгарликда ҳам янги усуллар кашф этилмоқдадир. Биз тўхталиб ўтган огоҳлик кўрсатмалари билан чекланиб қолмасдан ҳамма вақт хушёр бўлинг, ҳар доим вазиятга қараб ақл билан иш тутинг!