Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Юртимизда Грузия агротехнологияси асосида уруғ экиш тажрибаси

23/Noyabr/2024 07:31
  1283

Навоий вилоятининг Кармана ва Қизилтепа туманларидаги бир қатор фермер хўжаликларида Грузия агротехнологияси асосида ерга уруғ қадалмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи online” хабар берди.

Чунончи Қизилтепа туманидаги “Ғардиён тонги” ҳамда Кармана туманидаги “Давронбек Кармана” фермер хўжаликларида соҳа мутахассислари, олимлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида семинар ташкил этилиб, кузги бошоқли дон экишнинг илғор усуллари, замонавий технологиялар асосида уруғ қадашнинг самараси муҳокама қилинди.

“Еримиз жами 64 гектар бўлиб, унинг 39 гектари ғалла етиштиришга мўлжалланган. Хўжалигимизнинг 19 гектар очиқ майдонига тажриба сифатида Грузиядан келтирилган “Бактоферт” ўғитидан сепилди. У ерни бойитиб, ҳосилдорликни оширади. Баҳорга бориб бунинг самарасини кўрамиз”, – дейди “Давронбек Кармана” фермер хўжалиги раҳбари Д. Азимов.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: