Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигининг олидини олиш чоралари

23/Noyabr/2024 14:13
  1133

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасидан олинган маълумотларга қараганда, бу йилги мавсумда муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига, улар нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида пухта тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар берди “Халқ сўзи online”.

Хусусан, 2018 — 2019 йил қиш-баҳор мавсумида юртимиз аҳолисини муҳим истеъмол товарлари билан кафолатли таъминлаш учун 140 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, шу жумладан, 50 минг тонна картошка, 20 минг тонна пиёз, 40 минг тонна сабзи ва 30 минг тонна гуруч захирасини яратиш белгиланган.

Бунинг учун уюшма тизимидаги корхоналарнинг сиғими 99 минг 800 тонналик қуруқ, 63,5 минг тонналик совиткичли омборлари хатловдан ўтказилди. Ўтган қисқа даврда ушбу объектларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, таъмирлаш ишлари бажарилиб, маҳсулот сақлаш учун тайёр ҳолга келтирилди. Шу билан бирга, жорий йилда тизимдаги 16 та корхона томонидан қиймати 18,5 миллиард сўмлик 10,5 минг тонналик совиткичли сиғимлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бошқача айтганда, 8,3 минг тонналик янги омборлар қурилиб, 2,2 минг тонналик мавжуд омборларнинг модернизация қилиниши эвазига инфратузилма объектлари янада такомиллаштирилмоқда. Бу эса деҳқону соҳибкорларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган мева-сабзавотларни то баҳоргача сифатли сақлаб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилиш имконини беради.

Мутахассисларнинг айтишича, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, маҳсулот етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Яъни қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш, муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш мақсадида деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётир. Масалан, картошка етиштириш ҳажмини ошириш, аҳолининг “иккинчи нон”га бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида тизим корхоналари томонидан хориждан қарийб 3 минг тонна уруғлик картошка олиб келинди. Бундан ташқари, такрорий экинлардан етиштириладиган 277,9 минг тонна маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномалар тузилиб, бўнак маблағлари баҳор-ёз ойларида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди. Натижада айни кунларда пишиб етилган маҳсулотлар пешма-пеш йиғиб олиниб, ғамланмоқда.

Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан харид қилиб, йил давомида уларнинг мақбул нархларда савдосини йўлга қўйишга қаратилган “Хизмат — беминнат” чакана савдо павильонлари ташкил этилган эди. Айни пайтда енгил конструкциялардан фойдаланган ҳолда, бунёд этилган 73 та шундай павильон республикамиздаги деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда фаолият юритмоқда. Шахсий томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан маҳсулотларни тўғридан-тўғри қабул қилиш учун эса республикамиз бўйича 100 та махсус пункт ташкил этилгани диққатга сазовор.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: