Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Канаданинг Coca-Colaси газли ичимликни марихуана билан ишлаб чиқармоқчи

04/Fevral/2023 11:45
  438

Ичимлик ишлаб чиқарувчилари маҳсулот фақат оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлишига вада беришмоқда.

Coca-Cola марихуана (наша) ҳисобига ўз маҳсулотлари турини кенгайтирмоқчи. Bloomberg маълумотига кўра, ичимликни каннабидиол (КБД) билан бойитиш масаласи кўрилмоқда. Бу модда марихуана таркибида мавжуд бўлиб, оғриқни камайтиради, аммо психотропик таъсирга эга эмас, деб ёзади AgroXXI.ru, Knopka.ca портали берган хабарга асосланиб.

Ҳозирда канаданинг марихуана ишлаб чиқарувчиси бўлган Aurora Cannabis Inc.билан янги ичимликни ҳамкорликда ишлаб чиқариш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.

Компания вакили Кент Ландерснинг хабар беришича, айни вақтда Coca-Cola психоактив бўлмаган КБДни алкоголсиз ичимликлар бозорида қўллаш тажрибасини синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда. “Ушбу йўналиш тезлик билан ривожланмоқда. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган”, - деди Ландерс.

Aurora Cannabis Inc. вакили Хизер Макгрегор, ўз навбатида компания алкоголсиз ичимликлар бозорига чиқишга жуда қизиқиш билдираётганини қайд этиб ўтди.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: