Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Июль ойида мева-сабзавот ва гўшт нархи қанчага қимматлашди?

23/Noyabr/2024 09:29
  1264

2018 йил июль ойида айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи ўртача 0,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан ўтказилган мониторинг натижаларида маълумот берилган, деб хабар беради «Халқ сўзи» газетаси.

Қайд қилинишича, июль ойида мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи кескин пасайиши тўхтаган. Бунга сўнгги ойларда бу маҳсулотларга нисбатан таклиф ҳажмининг мавсумий ошиши сабаб бўлган.

Хусусан, ушбу гуруҳда нархлар ўсиши 5,1%ни ташкил этди. Нархларнинг ўсиши жорий йилнинг май ва июнь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари сезиларли даражада арзонлашиши натижасида паст база эффекти билан тушунтирилган.

Бундан ташқари, июль ойида гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг ўртача кўтарилиши кузатилди.

Мол гўшти нархи 1,2%га, қўй гўшти - 0,1%га ва сут - 2,2%га қимматлади, товуқ гўшти эса, аксинча, 1%га арзонлашди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида мол гўшти нархи 1,7 фоизга, қўй гўшти - 2,1 фоизга ўсди. Май ойида мол гўшти ва қўй гўшти мос равишда 5% ва 3,7%га қимматлашди.

Шу билан бирга, тухум сезиларли даражада арзонлашди (12,3%га), бу уларнинг мавсумий таклифи юқорилиги ва ташқи бозордаги савдоларнинг пасайиш билан боғлиқ.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: