Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мексика америка чўчқа гўштига оширилган божхона божларини жорий қилди

04/Fevral/2023 12:35
  441

Американинг йиллик 140 миллиард АҚШ долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт ҳажмининг 14%и Хитой ва Мексика сингари харидорлар билан бўлган савдо тортишувларидаги жавоб тарифларидан зарар кўриши мумкин.

Мексика ўтган ҳафтадан америка маҳсулотларига оширилган импорт божларини жорий қилди. Бу маҳсулотлар жумласига чўчқа гўшти ва бурбон кирган. Мексика тарафидан амалга оширилган бундай ҳаракатлар АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан пўлат ва алюминийга ўрнатилган импорт божларига жавобан амалга оширилди.

Бу ҳолатда Американинг фермерчиликка ихтисослашган штатлари бўлмиш Айова и Канзас энг кўп зарар кўради. Айнан бу штатларнинг қишлоқ аҳолиси сайловда ўз овозлари билан Трампни ҳокимятга келишига ёрдам берган эди.

Мексиканинг бундай ҳаракати савдодаги кескинликни орттирди ва Канада, АҚШ ва Мексика ўртасида бир триллион доллар ҳажмидаги Шимолий Америка эркин савдо келишувини (НАФТА) қайта кўриш бўйича вазиятни мураккаблаштирди.

Мексика АҚШ чўчқа гўшти учун энг йирик экспорт бозори ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан чўчқа гўштини сотишни йўлга қўйиш учун Америка Буюк Британия билан Брекситдан (Буюк Британиянинг Европа итифоқидан чиқиши) сўнг савдо музокараларини ўтказишни умид қилмоқда.

Манба: uk.reuters.com

Улашиш: