Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Камбоджа барча турдаги пестицидлар импортини тўхтатди

04/Fevral/2023 12:30
  591

Давлатга агрокимёнинг киритилишини вақтинчалик тақиқлови, пестицид қолдиқлари мавжуд бўлган сувдан захарланганлиги тахмин қилинаётган камида 14 кишининг ўлими билан боғлиқдир.

Камбоджанинг Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазирлиги барча турдаги пестицидларнинг импорти, сотуви ва қўлланишини вақтинчалик тўхтатди.

Тақиқлов, захарланишдан энг камида 14 кишининг ўлими ва тахминан 300 та жабрланганга тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин киритилди. Бу ҳодиса май ойининг бошида Кратьэх провинциясида рўй берди. Ушбу ҳудуддаги сув намуналари тадқиқотидан сўнг, сув таркибида хавфли дозада пестицид қолдиқлари мавжудлиги маълум бўлди.

Камбоджа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги регионал ва маҳаллий экспертлар якуний ҳулосалар бермагунларига қадар, барчанинг пестицид қўллашни тўхтатиши ҳақида буйруқ чиқарди.

Шунингдек текширувчи органлар ферлардан уларнинг агрокимёни қўлланиш қоидаларини қанчалик билишларига оид сўровнома ўтказишади.

Комбоджага пестицид импорт қилиш вазиятга ойдинлик киритилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилган. Қишлоқ хўжалик хизматларининг маълумотларига кўра, давлатга, Вазирлик рўйиҳатидан ўтган 100 га яқин компания ўзларининг агрокимё маҳсулотларини келтириб сотишади. Фақат фермерларга контрабанда йўли билан пестицид сотаётган қонунбузарлар ҳам бор, деб ёзади AgroXXI.ru портали, phnompenhpost.com сайти маълумотларига асосланган ҳолда.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: