Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Экинларни муҳофаза қилишга оид янги Низом

04/Fevral/2023 12:29
  529

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради "Инсон ва Қонун" газетаси.

Қарорда қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантирилишини тартибга солиш масалалари қамраб олинган.

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлари тарқаладиган майдонларни аниқлаш ҳудудларнинг фитосанитария мониторинги асосида ўсимликларни самарали муҳофаза қилишни башорат қилиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, қарорга кўра қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш  майдонларини аниқлаш схемаси тузилиб, унга кўра ишлар 4-босқичда, яъни ноябрь ойининг 10 санаси ва келгуси йилнинг 15 январь санасигача кузатув ишлари, олинган натижалар таҳлили ва узоқ муддатли башорат бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади ва тегишли идораларга тақдим қилинади.

Манба: insonvaqonun.uz

Улашиш: