Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Италияда ёмон об-ҳаво агротармоққа қаттиқ зарба бермоқда

18/Aprel/2024 20:09
  756

Бу йил итальян фермерлари муқаррар йўқотишларга кўникишлари керак бўлади.

Шимолий Италияда бутун май ойи давомида ёққан шиддатли ёмғирлар натижасида режалаштирилган помидор ҳосилининг 30% ни йиғиш имкони бўлмайди. Экинлар том маънода сув остида қолди, картошка йиғими ҳам тўхтатилди.

Фожа провинциясида товуқ тухуми катталигидаги дўл саноқли дақиқаларда помидор ва кўкат экинларини нобуд қилиб, сабзавотчиларнинг бир йиллик меҳнатини йўқ қилди.

«Энг кўп олчалар зарар кўрди – мевалари ёрилиб кетди, шунингдек биз ўрик, шафтоли, нектаринлар ва олхўрининг тўртдан бир ҳосилини йўқотдик», - дея шикоят этишяпти боғбонлар. Уларнинг айтишларича, олча ҳосилига қарға ва чуғурчуқлар ҳам катта зарар бермоқда.

Италиянинг жанубида шафтоли ҳосили 20% га, шимолда - 15% га қисқариши кутилмоқда. Олча ҳосили 10% дан 30% гача камайиши кутилмоқда.

 

Манба ва фото: www.freshplaza.com

Улашиш: