Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитой, Американинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт назорати талабларини қаттиқлаштирди

23/Noyabr/2024 11:58
  1325

Хитой божхона органлари АҚШдан келаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт назоратини фаоллаштиришди. Бу эса дунёнинг буюк иқтисодиётлари ўртасида савдо соҳасида кескинлик ортаётганини билдиради.

Ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуаннинг брифингда журналистларга берган баёнотига кўра, Хитой, хитойнинг катта портлари орқали давлатга кириб келаётган америка қишлоқ хўжалик маҳсулотларини текширишни кучайтирган.

Шу жумладан, баъзи товар партияларда зараркунандалар ва касалликлар аниқланганидан сўнг, олмалар ва арраланган материаллар синчиклаб текшириляпти. Эндиликда назорат жараёни одатдагидан кўпроқ вақт олмоқда, аммо Хитой томони импорт товарлари назоратини амалга оширишда фақат адолатли тамойилларга суянмоқда.

Фитосанитар талабларга жавоб бермаган ҳолларда маҳсулот йўқ қилинади ёки жўнатувчи давлатга қайтариб юборилади.

Ушбу маълумот божхона хизмати веб-сайтида 7 майда чоп этилган.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: