Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бухоронинг Қоракўл туманида янги ўрмонзорлар барпо этилмоқда

29/Mart/2024 01:26
  513

Мамлакатимиз ўрмонзорлар барпо қилиш бўйича ишлар бошланган. Айниқса, саҳро, барханлар ва кўчиб юрадиган қумли майдонларда ўсишга мослашган саксовул, чеген, терескен ва бошқа шу каби озуқабоп яйлов ўсимликлари экиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

БМТ Тараққиёт дастури, Глобал экологик жамғарма ва “Давергеодезкадастр” қўмитаси билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги давлат ўрмон хўжаликларида жами 1 минг 300 гектар майдонга қора саксовул ва бошқа ўсимликлар экилмоқда.

Шу мақсадда тумандаги фермер хўжаликларига 63 минг дона серҳосил тут кўчатлари етказиб берилди. Ушбу кўчатлар ёрдамида суғориладиган ер майдонларининг атрофида махсус тут плантациялари ташкил қилиниши режалаштирилган.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: