Харид Қилиш Саватчаси

Жами

2019 йил охирига қадар балиқчилик хўжаликлари томонидан нечта лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади?

29/Mart/2024 00:37
  525

Маълумотларга кўра, айни пайтда юртимизда Россия, Хитой, Франция ҳамда Вьетнамдан келтирилган Осетр, Форель, Лосос, Африка окуни, Белуга, Лешь, Оқ амур, Тилапия, Сазан, Оқ дўнгпешона ва Лаққа каби 11 та тур маҳаллийлаштирилмоқда, деб ёзади «Халқ сўзи online».

Балиқчилик соҳасини ривожлантиришда, албатта, молиявий манбалардан оқилона фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Инвестицияларни фаол жалб этиш ва “Ипотека банк”да ташкил этилган кредит линияси аҳамиятга молик. Биргина 2018-2019 йиллар давомида қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази берган маълумотларга кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан умумий қиймати 129,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 32 та лойиҳа, қайта ишлаш, сақлаш ва музлатиш корхоналарини ташкил этиш учун 20,7 млн. АҚШ доллари қийматида 42 та лойиҳа, балиқ личинкаларини ишлаб чиқарувчи инкубация цехларини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этишга қаратилган 2,1 млрд. сўмлик 32 та ҳамда омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этишга оид 2,7 млрд. сўмлик 28 та лойиҳа тайёрланган. Улар 2019 йил охирига қадар якунига етказилади.

Умуман, кўрсатилган муддатда республика бўйича балиқчилик хўжаликлари томонидан қиймати 602,3 млрд. сўм бўлган жами 422 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: