Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Андижонлик тадбиркор Қизилқум чўлларида балиқчиликни бошлади

28/Mart/2024 08:14
  654

Асли андижонлик тадбиркор Ҳайитмурод Сафаров эса бу ерда ниҳоятда қалтис бизнес таваккалга қўл уриб, Учқудуқнинг Мингбулоқ сувларида балиқ етиштиришни йўлга қўйди. Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 10 гектар майдонда сунъий ҳавзалар барпо этиб, 15 минг дона балиқ чавоқларини парваришламоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" хабар бермоқда.

“Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг олис чўл ҳудудлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2017 йилнинг 1 октябридан 2028 йилнинг 1 январига қадар вилоятнинг мазкур ҳудудларида алоҳида солиқ имтиёзларининг жорий этилиши бизни ниҳоятда руҳлантирди. Насиб этса, йил охирига бориб, дастлабки маҳсулотни оламиз. Келгуси йилдан эса яна бир қатор бизнес лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз”, - дейди тадбиркор.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг мазкур қароридан сўнг вилоятда 139 та тадбиркорлик субъекти янгидан ўз фаолиятини бошлаб, туманда 231та янги иш ўрни яратилишини таъминлади.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: