Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Самарқанддаги бозорлар қошида чорва фермалари ва кушхоналар ташкил этилади

23/Aprel/2024 14:47
  760

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов айни пайтда вилоятдаги деҳқон ва буюм бозорлари фаолияти, сотилаётган маҳсулотларнинг сифати ва нархи таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб хабар берди ЎзА.

– Бугун бозорларда сотилаётган гўшт маҳсулотларининг сифати ва нархи халқимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда, – дейди Э.Турдимов. – Қассоблар ўз билганича иш тутиб, чорва молларини белгиланмаган жойларда сўйиб, савдога чиқармоқда. Оқибатда санитария-гигиена қоидалари бузилмоқда, аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар тарқаляпти. Эндиликда бозорлар қошида чорва фермаси, кушхона ташкил этилади. Зарур бўлса, бунинг учун кредит ажратилади. Мақсад – гўшт маҳсулотларини сифатли тайёрлаб, аҳолини қониқтирадиган нархда савдога чиқариш, бу борадаги қонунга зид ҳолатларнинг олдини олиш.

Манба: ЎзА

Улашиш: