Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистон 2019 йилда Хитойга 20 минг тонна гилос етказиб беришни режалаштирмоқда

28/Mart/2024 17:07
  602

Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти бўйича координатор вакили Дилшод Муллабоев Хитой Божхона бош бошқармаси ва карантин органлари ходимлари билан экспорт якуни ва истиқболли режалар ҳақида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Музокаралар жараёнида ҳўл меваларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Хитойга экспорти бўйича муҳокама қилинди. Шунингдек, гилос экспортига озроқ ўзгартиришлар киритилиши таклиф этилди. Жумладан, экспорт қилишдан аввал метилбромид гази билан фумигациялаш жараёнини ўзгартириш. Метилбромида гази билан фумигацияланган гилос бандлари тезроқ қорайиши ва сифатни тез кунларда ўз ҳолатидан ўзгариб бориши натижасида уни совуқ қайта ишлаш, яъни 15 кун давомида совуқ хоналарда обработкалаш таклифи маъқулланди.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистоннинг органик-биологик тоза маҳсулотлари ҳеч қандай химик моддаларсиз истеъмолчига яхши етиб бориши таъминланади. Бунинг учун мутахассислар совуқ қайта ишлаш жараёнини ўрганиши ва тажрибалар орттириши кўзда тутилган.

Гилос ҳўл меваларнинг қийин турдаги экспорти бўлиб, унинг жаҳон бозорига кириб боришида баённомадаги талабларни босқичма-босқич қилиш Ўзбекистон учун анча катта тажриба бўлди.

“Йилдан йилга АҚШ гилоси қимматга тушиб бормоқда ҳамда совуқ хоналарда кўп туриб қолаётганлиги йўқотишларни келтирмоқда. Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича 4 ўринда тураркан ва уларнинг биологик гилосини кейинги йил импорт қилиш учун Ўзбекистонга мурожаат қилишимиз мумкинлигини ва импорт қилишга тайёрлигимизни айтиб ўтаман”, деди гилоснинг йирик импортёри бўлган жаноб Жаонинг Хитой Халқ Республикаси матбуотига.

Келаси мавсумда Ўзбекистон Хитой Халқ Республикасига тахминан 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни кўзда тутмоқда.

Улашиш: