Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистонда мева-сабзавот кластерлари ташкил этилади

16/Aprel/2024 21:58
  1006

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. 

Мазкур ҳужатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2018 йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этади. 2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб қилинади. 

Мева-сабзавот кластерларига ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилади. 

Фармонда мева-сабзавот кластерларига кўчатзорлар, жумладан логистика марказлари (музлатгич, омбор, қайта ишлаш қувватлари, лаборатория, машина-техник станциялари учун инфратузилма бинолари)ни ташкил қилиш учун ер майдонлари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тезкор қабул қилиниши кераклиги белгиланган. 

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ирригация ва коллектор қурилмаларини тозалашда ёрдам кўрсатилади.


Улашиш: