Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ўсди

27/Mart/2024 01:13
  848

ЎзАнинг давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида берган хабарига кўра,  2018 йил январь-март ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 110,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51,7 фоизга ошганини кўрсатади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида 22,4 фоизни мева ва резаворлар (ўсиш 27,1 фоиз), 57,2 фоизини сабзавотлар (69,8 фоизга), 15,7 фоизини узум (16,3 фоизга) ташкил қилади. 
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий ҳажмдан 37,4 фоиз), Афғонистон (13,1 фоиз), Россия (11,8 фоиз), Туркия (5,9 фоиз), Ветнам (4,9 фоиз), Хитой (3,8 фоиз), Қирғизистон (2,6 фоиз), Эрон (2,4 фоиз) ва Ҳиндистон (2,2 фоиз) ҳисобланади. 

Манба: ЎзА
Улашиш: