Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёнғоқ боғлари учун қандай жойлар мақбул?

21/Noyabr/2024 19:55
  1385

Тоғ олди ва тоғ минтақасида плантация учун текис жойлар ва шимолий, шимоли-ғарбий, шимолий-шарқий қияликлар олинади. Жанубий қияликларда ёнғоқни экмаган маъқул, чунки бу ерда, ёзда тупроқ тез қурий бошлайди.

Ёнғоқзор учун кучли қумоқли ва қумлоқли тупроқларни танлаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади, бу ерда тупроқнинг қалинлиги 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак, уларнинг остида тошлоқ қатлам бўлиши лозим, чунки бу қатлам илдизларни ўсиб кириши учун қулайдир.

Сизот сувлари яқин бўлган (2 метрдан кам) ҳамда шўр тупроқларда боғларни барпо этиш тавсия қилинмайди.

Манба:

Бутков Е.А. (2009). Ўзбекистонда ёнғоқни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар. Тошкент.

Улашиш: