Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бизга яна нечта Ер керак?..

21/Noyabr/2024 20:20
  1573

Францияда чоп этиладиган “Монд” газетасининг ёзишича, ҳозирда инсоннинг экотизимга босими шунчалик кучлики, унинг эҳтиёжларини қондириш учун ҳар йили Ерга ўхшаш сайёрадан 1,6 таси керак.

Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) дунёнинг ҳамма нуқтасида экотизимлар хатар остида эканини таъкидламоқда. Одамзотнинг табиатга нисбатан тажовузкорона ҳаракатлари натижасида 1970-2012 йиллар орасида умуртқали жониворларнинг кўпайиши 58 фоизга қисқарди. Ҳаммасидан чучук сувларда яшовчи жониворларга кўпроқ зарар етди: ҳисобот даврида уларнинг популяцияси 81 фоизга камайгани аниқланди. Ерда яшайдиган умуртқали жониворларда эса бу кўрсаткич 38 фоизга, денгиздагиларда 36 фоизга тенг бўлди. 

Қишлоқ хўжалиги, дарахтларнинг кесилиши, шаҳарлашув ва фойдали қазилмаларнинг олиниши жониворларни яшаш муҳитидан маҳрум қилмоқда. Шунингдек, ҳаддан ташқари овлаш, атроф муҳитнинг ифлосланиши, касалликларнинг ҳам салбий таъсири катта, иқлим ўзгаришларининг ҳам таъсири сезилмоқда. 

Глобал миқёсда экотизимларга энг катта зарар етказаётганлар карбонад ангидридни ҳаммадан кўпроқ чиқараётган давлатлардир: Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Россия ва Япония.


Улашиш: