Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ер кодексига қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди?

22/Noyabr/2024 10:06
  1204

Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ер кодекси ҳамда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда деҳқон хўжалиги учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга ҳам берилади.

Илгари бундай участкалар фақат оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга берилган.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: