Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Резавор меваларни экиш учун жой танлаш

22/Noyabr/2024 10:14
  1143

Тупроқ яхши дренаж қилинган бўлганига ишонч ҳосил қилинади, пушта қилиб экиш қулупнайлар учун яхшидир. Ўсимликлар 4-6 дюймгача бўлган баландликда яхши ўсади. Тупроқ таркибида узоқ йиллар давомида вертисиллиоз касаллиги бўлмаган ва олдинги йилларда шу тупроқда малина ёки қулупнай экилмаган бўлсагина экиш мумкин. Агар буни иложи бўлмаса, бир йил ҳосил олингандан кейин бундай тупроққа бир йил дам берилади. Буни ҳисобга олган ҳолда бу тупроқда сабзавотлар билан ротация қилиш мумкин, фақатгина вертисиллиоздан ҳоли бўлса (помидор картошка, бақлажон экилмайди).

Қулупнай ўзига жалб қилувчи ҳамда ерни чиройли қилиб ўраб турувчи ўсимлик ҳисобланади. У бошқа ўсимликларни, масалан, атиргул, бутали ўсимликларнинг соясида, тупроқнинг сояли ҳамда қуриган жойида ҳам яхши ўса олади.

Кўчатлар етиб келганидан кейин дарҳол экилади, агар ер ҳали экишга тайёр бўлмаса, иссиқхоналарга экилади. Қулупнай тожидаги очиқ илдизлардан олинган илдизлар экишдан бир соат олдин сувда ҳўлланади, туввакда турган ўсимликларни бошқа жойга экишдан олдин сувланмайди. Кўчатнинг кучига қараб 30-40 см узоқликда қаторларда эса 75-90 см узоқликда экилади. Куракча ёрдамида илдизлари яхши жойлашиши учун катта чуқурча қилинади ва бу шодаламасдан кўпайишига ёрдам беради. Агар керак бўлса, илдизлар енгил тартибга келтирилади. Кўчатнинг тожи ер юзаси билан тенг юзада бўлиши керак лекин илдизлари кўриниб қолмаслиги шарт (эҳтиёт бўлинади, тож жуда ҳам чуқур кўмилмаслиги керак).

Малина ўсимликлари махсус кўчатчилик ҳўжаликларидан буюртма асосида ўсимликнинг тиним даврида (Ноябр-Март) махсус контейнер ёки идишларда ҳарид қилинади. Шунингдек, боғдорчилик марказларида 5-10 та ўсимликлардан ғужум қилиб экилган туваклар сотувда мавжуд. Ушбу кўчатлар экишдан олдин бир неча ўсимликларга бўлиб инструкция бўйича белгиланган тартибда экилади. Маймунжон ва дурагай резавор экинлар ҳам, одатда, тиним даврида сотувга кичик ҳажмдаги тувакларда чиқарилади. Агар ўсимлик илдизлари очиқ ҳолда сотувда бўлса, унда кўчатни илдиз бўғизигача яхши намланган ерга экишингиз керак.

Жой ва тупроқ шароити

1. Тўлиқ қуёш ёки (ўсимликка кун давомида ярмидан кўпроғини қуёш бўлиши керак) қисман сояга эга бўлган жойни танланг.

2. Танланган майдон қаттиқ шамоллардан ҳоли бўлиши керак, акс ҳолда ниҳолларни осонлик билан синдириб юбориши мумкин.

3. Майдон қаттиқ қишки ва гуллаш даврида кеч баҳор совуқларидан ҳимояланган  бўлиши лозим.

4. Маймунжон ва дурагай резаворларга қараганда малинага унумдор тупроқ шароити керак.

5. Илгари резавор мева экинлари етиштирилмаган жойни танланг.

6. Яхши дренажга эга, енгил кислотали (рН 6.0-6.5), нам тупроқлар идеал ҳисобланади.

7. Сув тошқинига мойил, жуда тор, оғир ва нам тупроқларга экишдан сақланинг ва экишдан олдин тупроқдаги органик моддалар миқдорини оширинг (масалан, яхши-чириган гўнг ёки компост солиш).

8. Малинага қараганда маймунжон тупроқдаги намликка  чидамлироқ ва оғир тупроқларда яхши ўсиши мумкин.

Бу оддатий амалиёт ҳисобланади, яъни малина кўчатлари пуштачаларда яқин қилиб экилади ва улар тез орада узлуксиз қатор ҳосил қилиб кенгаяди, ортиқча новдаларни олиб ташлаш билан қаторларда тарқалишини назорат қилиш мумкин. Етарлича майдон бўлса маймунжон ва дурагайларни алоҳида етиштириш мумкин. Агарда малина бир қатор қилиб ўстириладиган бўлса, унда экишдан камида бир ой олдин траншея тайёрлаш керак. Траншея чуқурлиги 45 см (18") кенглиги 23 cм (9") бўлиши, бегона ўтлар ва катта тошлардан тозалаш ва белкурак билан тупроқ қатламини юмшатиш керак. 7-10 cм (3-4") тупроқ қатлами гўнг ёки компост аралашмаси билан бойитилади ва тупроқдаги катта кесаклар майдаланади. Бу янги экилган малинани яхши ривожланаши учун туртки беради.

Манба:

И.Т.Нормуратов, И.Ч.Намозов (2016). Мевачиликда интенсив технологиялар. Ўқув–услубий мажмуа. Тошкент.

Улашиш: