Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Буғдой етиштириш технологияси (1-мақола)

29/Mart/2024 08:34
  1137

Буғдойнинг биологик хусусиятлари: буғдой, умуман донли экинлар биологик хусусиятларига кўра кузги ва баҳорги шаклларга бўлинади.

Кузги буғдой кузда экилиб, қишлаб чиққандан кейин келаси йили ҳосил беради. Баҳорги буғдой эрта баҳорда экилиб, ўша йўли ҳосил беради. Кузги буғдойнинг баҳоргилардан фарқи шундаки, уларнинг биринчи бошланғич ривожланиш даври паст (00 дан 100 гача) ҳароратда 30-65 кун давом этади. Баҳорги буғдой эса бошланғич ривожланиш даврини 5-100 ва ундан юқори ҳароратда 7-12 кун, яъни тез муддат ичида ўтади.

Демак, биологик жиҳатдан кузги навларини баҳорда экиш мумкин эмас, чунки баҳорда у талаб қилган ҳарорат бўлмаганлиги сабабли ўсимликлар фақат тупланади, бошоқ чиқармайди ва ҳосил бермайди. Буғдой кузда экилганда, унинг биологик кузги навлари ишлатилиши керак. Биологик баҳорги навларни ҳам кузда экиб бўлмайди, чунки улар кўпроқ иссиқ ҳароратга талабчан бўлганлиги учун қишги совуқлар натижасида нобуд бўлади. Лекин қиш юмшоқ келадиган минтақаларда навларнинг учинчи тури ярим кузги навлари учрайди. Бу навларни кузда ва баҳорда экиш мумкин, икки ҳолда ҳам улардан нормал дон ҳосили олинади. Ярим кузги навларни кеч кузда экиш керак. Эртаги муддатларда биологик кузги навлар экилиши керак. Ярим кузги навларнинг қишга чидамлилиги баҳорги навларга нисбатан юқори бўлади. Шунинг учун Ўзбекистоннинг лалми ва суғориладиган ерларида кузги муддатда экиш учун биологик ва ярим кузги навлардан фойдаланиш керак.

Умуман, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида буғдой кузда экилиши керак. Чунки улар кузги қишги, баҳорги ёғингарчиликлардан тўла фойдаланади. Баҳорда эрта ўса бошлайди, баҳорги экинларга нисбатан 10-12 кун эрта пишади, шунинг учун кузги буғдойнинг гуллаш даври ёзги иссиқ гармсел шамолларга дуч келмайди ва улар баҳоргига нисбатан юқори (25-30%) ва муттасил ҳосил беради.

Кузги буғдойни eтиштириш технологияси

Алмашлаб экишдаги ўрни. Кузги буғдой тупроқнинг унумдорлигига, бегона ўтлардан тоза ва нам билан яхши таъминланган тупроқларга талабчандир. Барқарор мўл ҳосил олиш учун кузги буғдойни алмашлаб экишда тўғри жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Кузги буғдой суғориладиган ерларда эртаги экинлардан бўшаган ерларга келаси йили такрорий экин сифатида экилиши керак. Ҳозирги  вақтда Ўзбекистон «Ғалла» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган тавсияга кўpa буғдойни ўсиб турган, лекин, пахтаси териб олинган ғўза орасига экиш усули қўлланилиб, яхши самара бермоқда. Бунда ресурс тежамкор технология ҳисобига иқтисодий самарадорлик ошмоқда. Кузги буғдойни лалми ерларнинг текислик ва дўнгли текислик зоналарда тоза шудгорга, ундан юқорироқ зоналарда тоза шудгордан ташқари, банд шудгорга экиш фойдали ҳисобланади.

Ерни ишлаш. Кузги буғдой экиладиган ерларни ундан олдин шу майдонда қандай экин экилганлиги ва даланинг бегона ўтлардан қай даражада тозалигига қараб ишланади. Буғдойни оптимал муддатда экиш ва ерни яхши ишлаш учун олдинги экиндан бўшаган майдонлар суғорилади. Тупроқ етилгандан сўнг 4 ва 5 корпусли ағдарма плуглар ёрдамида 25-30 см чуқурликда ҳайдаш керак, сўнгра бороналанади ва мола бостирилади. Ерлар нотекис бўлса текисланади. Шудгорланган майдон оғир бороналар ёки зичлагичлар (катоклар) билан зичланиши керак, акс ҳолда кузги-қишги шароитларда зичланнш натижасида буғдой майcaлapи ва ўсимликлари сийраклашади ва нобуд бўлади. Шўрланган ерларга кузги буғдой экишдан олдин тупроқ шўри ювилади.

Манба:

Адилов М.М. ва бошқалар (2013). Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар. Қўлланма.

Улашиш: