Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Россия университетида юртимиз аграр соҳаси учун мутахассислар тайёрланади

22/Noyabr/2024 00:34
  1489

Кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган Астрахан давлат техника университети ректори А.Н.Неваленный бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда мазкур университет билан Тошкет давлат аграр университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, юртимиз аграр соҳаси микробиология, ветеринария-санитария экспертизаси, сув биоресурслари ва аквакультура каби тармоқлари учун мутахассис-кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва мустаҳкам дўстлик алоқалари ҳар томонлама ривожланиб бораётир. Жумладан, ҳозирда мамлакатимиз аграр соҳаси учун Россиянинг қатор етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мутахассис-кадрлар тайёрлаш бўйича эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Учрашувда Астрахан давлат техника университети билан ўзаро бакалавр ва магистрантлар алмашиш, илмий-педагог кадрларнинг малака оширишини, замонавий ўқув, ўқув-услубий, илмий адабиётлар алмашинишни йўлга қўйиш каби йўналишларда алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим омиллари ва истиқболлари атрофлича муҳокама этилиб, тегишли амалий тадбирлар белгилаб олинди.


Улашиш: