Кальцийнинг дарахт ривожланишдаги аҳамияти
Кальций (Ca) ҳужайра қобиғи ва ўсимлик танасида крахмал ва шакар ҳаракатланишида жуда муҳим элемент ҳисобланади.
Кальций етишмовчилигини аниқлаш:
· Кальций етишмовчилиги баргларда эмас, балки меваларда намоён бўлади.
· Баъзи олма навларида аччиқлик (нордонлик) юзага келиши айнан Кальций етишмовчилиги билан боғлиқ.
· Ривожланаётган меваларда кальций етишмовчилиги меваларнинг бузилишига олиб келади.
· Кальций тупроқ ва баргларда етарлича бўлиши мумкин, лекин меваларга етиб бормаслиги мумкин, чунки кальций одатда ўсимлик танасида жуда суст ҳаракатланади.
Меваларнинг аччиқ (нордон) бўлиб қолиши:
· Мева пўстлоғи остидаги ҳужайраларнинг физиологик бузилиши бўлиб, уларнинг учки косачасида (чуқурчоғида) шаклланади.
· Меванинг зарарланган жойлари ҳужайралари қораяди, қурийди ва юмшаб аччиқ там олади.
· Баъзи ҳолларда касаллик аломатлари мева пўстлоғи устида эмас, балки ичида бўлиши ҳам мумкин
· Кам ҳосил олган дарахтнинг катта ҳажмдаги меваларида ушбу касаллик юзага келиши хавфи катта.
· Олманинг “Спай” нави ушбу касалликка кўп учрайди.
· Агар касаллик шаклланиши учун қулай шароит юзага келса, олманинг “Делишес (Delicious)”, “Айдаред (Idared)”, “Криспин (Crispin)”, “Кортленд (Cortland)”, “Эмпайер (Empire)”, “Ханикрисп (Honeycrisp)” ва бошқа навлари ҳам ушбу касалликка учраши мумкин.
· Ушбу касаллик ҳосил йиғим-терим вақтида сезилмаслиги мумкин, лекин совуқхонага киргандан сўнг ривожланиб жуда катта молиявий зарар келтириш эҳтимоли катта.
1- жадвал. Кальцийнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли
Ривожланиш босқичлари | Кальцийнинг роли |
Куртак ёриш – гуллашнинг бошланиши | Илдиз ва барглар ривожланишинини кучайтириш ва ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради |
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича | Мева сифати яхшиланиши ва унда учрайдиган муаммоларни камайтиришга ёрдам беради |
Мева ривожланиши ва унинг етилиши | Мева структураси (гўшти) қаттиқлашиши ва узоқ сақланишига ёрдам беради |
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг | Дарахтнинг умумий саломатлигини таъминлайди |
2-жадвал. Кальций етишмаслигининг дарахт баргида намоён бўлиши
Ёш япроқлар рангсизланади ва доғлар пайдо бўлади (тепада) |
|
Деярли тўлиқ ривожланиб қурушни бошлаган барг (пастда) |
Манба: mevazor.uz