Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 100 млрд. сўмлик сармояни ташкил этган 500 гектар майдонда узумзор барпо этилади

19/Aprel/2024 07:29
  629

Элликқалъа туманига лойиҳа қуввати 100 млрд. сўм бўлган узумзор барпо этишга киришилди. Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, узумзор Тупроққалъа МФЙ ҳудудида "Элликқалъа саховати" МЧЖнинг “Узумчиликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи online” хабар қилди

Лойиҳа ишга тушгач, бу ерда 12 минг тонна узум қайта ишланади. Қуритилган узум, вино ва коняк маҳсулотлари ишлаб чиқилади. Хом ашё сифатида олинадиган узум эса шу ердан 500 гектар майдонда айни кунларда экиш бошланган узумзордан олинади. Лойиҳа тўла амалга ошгач 800 та янги иш ўрини яратилади.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: