Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Африка лаққаси балиғини етиштиришда сув ҳарорати ва озиқлантириш тартиби

23/Noyabr/2024 03:46
  1099

Африка лаққаси балиғини озиқланиш ва нормал яшаши учун сув ҳарорати 20-350С даража бўлиши рухсат этилади.

Африка лаққасини ўстириш учун оптимал сув ҳарорати 25-300С даража ҳисобланади.

Сув ҳарорати 16 даражадан паст бўлганда балиқлар касалланиб нобуд бўлишни бошлайди. Сув ҳарорати 35 даражадан юқори бўлганда балиқлар танасида қийшайишлар ва турли даражада салбий ўзгаришлар пайдо бўлишни бошлайди.

Африка лаққаси балиғи кислородни нафақат сувдан балки атмосферадан ҳам олади. Шу сабабли ушбу балиқларни тиғиз ўстириш имконияти мавжуд. Дунё тажрибасида 1 м3  сув ҳажмида 500 килограммгача товар балиқ етиштириш тажрибаси мавжуд. Ушбу балиқни ўстиришда  балиқ тиғизлигига ва бериладиган озуқа миқдорига қараб сув алмашинувини тўғри ташкил этиш талаб этилади.

Ушбу балиқни ўстириш мавсуми ва олинадиган ҳосилнинг миқдорига қараб тупроқ ҳавзаларда, бетон ва пластик бассейнларда, қафасларда етиштириш мумкин.

Африка лаққаси балиғини боқишни тўғри йўлга қўйиш ҳисобига 6 ой муддатда 2 кг атрофидаги вазнга олиб чиқиш имкони мавжуд. Бунда сув ҳаврорати ва алмашунувини ҳамда зарур миқдордаги юқори оқсилли озуқаларни ўз вақтида берилишини таъминлаш зарур.

Африка лаққаси балиқларини ҳар 5-6 соатда озиқлантириш зурур. Ўз навбатида балиқларни кунига камида 4 марта озиқлантириш керак бўлади. Озиқлантиришлар орасидаги вақт бир хил бўлишига эътибор қаратиш лозим, яъни ҳар 6 соатда кунига 4 марта ёки 4,5 соатда кунига 5 марта ташкил қилиш керак.

Африка балиқларини ўстириш жараёнида балиқларни ўлчамларига қараб ажратиш (сортировка) ишларини амалга ошириш муҳим ҳисобланади. Ушбу балиқларда канибализмни мавжудлиги ва йириклашиб қолган балиқлар ўзидан кичик вазндаги балиқларни озиқланишига йўл бермаслиги натижасида улар янада йириклашиб кетиши ҳамда маълум вақтдан сўнг кичик балиқларни еб қўйиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида балиқ боқишни бошлагандан сўнг 1-марта 1 ҳафтадан сўнг, 2-марта 10 кундан сўнг, 3-чи ва ундан кейин ҳар 20 кунда ўлчамига қараб ажратиш ишлари амалга оширилади.

Балиқларни ўстириш учун сотиб олишда энг камида 20 кунлик, вазни 5 граммдан юқори бўлган балиқчаларни олиш тавсия этилади. Ўстириш учун олинадиган балиқларнинг вазни қанча юқори бўлса, шунча самараси яхши бўлади.

Ўстириш учун 5-15 грамм вазндаги балиқ чавоқлари олинса, бошланғич босқичда ушбу чавоқлари юқори оқсилли бошланиғич озуқалар ёки махсус етиштирилган тирик озуқалар билан озуқлантиришни ташкил этиш зарур.  Чавоқлар вазни 150 граммга етганидан сўнг уларнинг озуқа спектори кенгаяди ва озиқлантиришда юқори оқсилга эга бўлмаган озуқалардан фойдаланган ҳолда ҳам ўстириш мумкин. Озуқада оқсил миқдори кам бўлса, балиқ товар вазнига етгунича узоқроқ вақт талаб этилади.

1-жадвал. Сув ҳарорати 25-270С бўлганда чавоқ балиқ ўлчамига қараб кунлик озиқлантириш рациони

Умумий биомассадан кунлик озиқлантириш рациони % да

Чавоқ балиқ оғирлиги, гр

5,7

10

5,2

20

4,8

30

4,5

40

4,3

50

4,1

70

4

90

3,9

110

3,8

130

3,7

150

 

2-жадвал. Товар балиқ ўстирилишида сув ҳароратига қараб  кунлик озиқлантириш рациони

Балиқ оғирлиги,

гр

Сув ҳарорати, 0С

20

26

30

Умумий биомассадан кунлик озиқлантириш рациони % да

100

2

3,9

3,6

200

1,5

3

2,7

300

1,2

2,4

2,2

400

1

2

1,8

500

0,9

1,7

1,6

600

0,8

1,6

1,4

700

0,7

1,5

1,3

800

0,7

1,4

1,2

900

0,6

1,3

1,1

1000

0,6

1,2

1

1200

0,5

1,1

1

1400

0,5

1

0,9

1600

0,5

1

0,9

1800

0,4

0,9

0,8

2000

0,4

0,9

0,8

 

Дилмурод Шохимардонов

Улашиш: