Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Борнинг мевали дарахтларнинг ривожидаги аҳамияти

23/Noyabr/2024 04:01
  926

Минерал ўғитлар ичида мева ва барглар ривожланиши учун энг кўп ўзлаштириладиган элемент бу бор (В) ҳисобланади. Шундай бўлсада, бор фойдали бўлибгина қолмай, заҳарли ҳамдир.

Бор элементи ҳужайра деворларини тиклашда, мева ҳосил бўлишида ва мева уруғлари шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

Борнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Борнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Гуллар чангланиши ва кучли гул тўплар ҳосил бўлишига ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Мева ҳосиб бўлишини яхшилайди
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Мавсумдан ортиб қолган янги мева куртаклар ҳосил қилиш учун сарфланади

Бор етишмовчилигини аниқлаш:

·   Бор етивмовчилиги меваларнинг сифати бузилиши билан намоён бўлади.

·   Олма меваларида ички бузилиш юзага келади ва яхши ранг олувчи мевалар пишишидан олдин тўкила бошлайди.

Кузатиш

Бор етишмовчилиги ишқорли ёки қумлоқ тупроқларда кўп учрайди. рН юқори тупроқларда ва қуруқ об-ҳаво шароитларида ҳам ушбу элемент етишмовчилиги одатий ҳол.

бор етишмаслиги-олма-621.jpg

1-расм. Олмада бор етишмаслиги белгилари

 

олмада борни ортиб кетиши аломатлари-520.png

2-расм. Олмада борнинг ортиб кетиши белгилари

 

Манба: mevazor.uz

Улашиш: