Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёнғоқзорларда ўғитларни солиш миқдори ва вақти

23/Noyabr/2024 02:14
  978

Ёнғоқзорларни ҳосилдорлигини оширишнинг усулларидан бири – уларга минерал ўғитларни беришдир. Суғориладиган ерларда ёнғоқ кўчатларини остига 90-120 кг/га азот ва фосфор (270-360 кг аммиакли селитра ёки 45-60 кг аммоний сульфати ва 450-660 кг оддий донадор суперфосфат) берилади.

Суғориладиган плантацияларда 150 кг/га азот (450 аммиакли селитра ёки 750 кг аммоний сульфати) ва 120 кг/га фосфор солинади (600 кг/га суперфосфат).

Суғорилмайдиган жойларда 60-90 кг/га азот (180-270 кг аммиакли селитра ёки 300-450 кг/га аммоний сульфати), 60 кг/га фосфор (335 оддий суперфосфат) ва 30 кг/га калий (75 кг/га калий тузи) берилади.

Суғориладиган ерларда минерал ўғитларни беришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Уларни ўғитлаш боғни суғориш билан боғлиқдир. Шунинг учун азотли ва фосфорли ўғитларни уч марта берилади – апрел, май, июнда. Апрелда 50% азот ва фосфор, қолганлари эса май ва июнда – иккинчи суғоришдан олдин. Калийли ўғитлар апрелда ҳаммаси солинади, фосфорли ўғитлар 50% ва калий тузларини барча миқдорини кузда солиш мумкин. Бу ҳолда фосфорли ўғитларни 50% и ёзги озиқлантириш шаклида солинади. Уч йил кетма-кет ўғитлар берилади. Уларнинг таъсири кейинги 3-4 йилда ҳам бўлади.

Ёнғоқнинг ёш экинларида барча майдонга ўғит солиш мақсадга мувофиқ эмасдир, чунки ёш ниҳоллар илдиз тармоғи тарқалган майдондаги озиқ моддалардан фойдаланадилар. Шу боисдан чегараланган майдонда ўғит бериш лозим.

Ҳосилга кирган плантацияларда 120 кг/га азот (360 кг аммиакли селитра ёки 600 кг/га аммонли сульфат) 180 кг фосфор (900 кг суперфосфат) ва 60-90 кг/га калий (150-200 кг/га калий тузи) бериш самаралироқ бўлади. Ўғитларни юқори агротехник фонда, айниқса вақтида суғорилганда, тупроқ юмшатилганда ва бегона ўтларга қарши кураш олиб борилганда бериш мақсадга мувофиқдир.

Манба:

Бутков Е.А. (2009). Ўзбекистонда ёнғоқни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар. Тошкент.

Улашиш: