Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тўқсонбости усулида исмалоқ экиш

23/Noyabr/2024 02:49
  983

Исмалоқ - бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдиз бўғзидан 8-10 та баргдан иборат тупбарг ва ўтсимон тик поя чиқаради.

Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига киради. Уруғи 30С ҳароратда кўкариб чиқади. Ёш ўсимликлари 6-8 0С гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигини пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, барглари майда бўлиб қолади. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25-40 кундан сўнг йиғиб олинади.

Тўқсонбости усулида  жанубий вилоятларда  1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябр-15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр -1 декабр. Исмалоқни фақат битта Нафис нави Давлат реестрига киритилган. Исмалоқ сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50-60 см ва қаторлар орасини 15-20 см дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15-20 кг уруғ, 2-3 см чуқурликка кўмилади. Исмалоқ уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар бахорда бошланади.

Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат. Озиқ-овқатга ишлатадиган исмалоқ ягана қилинмайди. Исмалоқ 5-6 та барг чиқаргандан бошлаб кесилиб ёки юлиниб ҳосили бир неча марта йиғиштирилади. Гулпоялар чиқарганда ҳосили терилмайди. Исмалоқнинг ҳосилдорлиги гектарига ўртача 120-150 ц/га ташкил этади.

Исмалоқ ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75 % бўлиши керак.

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда исмалоқ ўсув даврида 7-8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2-3 марта суғорилади. Тупроқ шароитига қараб гектарига 450-500 м3 ҳисобидан суғорилади. Исмалоқни ҳаддан ташқари катта меъёр билан суғориш тавсия этилмайди.

Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғитини йиллик миқдорини  75%, калийни ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфорни ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2-3 тадан чин барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Вегетация даври: 45-50 кун.

Ҳосил пишиш даври: плёнка билан қопланганда мартда, очиқ майдонда апрелда.

Манба:

Хакимов Р.А. ва бошқалар (2017). Сабзавот экинларини тўқсонбости муддатда етиштириш бўйича тавсиялар. Тошкент.

Улашиш: