Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Сиз ҳам годжи етиштириб кўрмайсизми?

23/Noyabr/2024 04:48
  1178

Навоий вилояти Кармана туманидаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шарофиддин Бобомуродов “Тибет барбараси”, “Хитой деразаси” каби номлар билан маълум бўлган “Годжи” мевали ўсимлигини ўз томорқасида етиштиришга эришди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи ахборот хизмати берган маълумотига кўра ЎзА хабар қилди.

– Томорқамизда 3 сотихли иссиқхона бор. Унда лимон, папая, мандарин каби меваларни етиштираман, – дейди Ш.Бобомуродов. – Дарсдан бўш вақтларим асосан шу иссиқхонада ўтади. Анчадан бери “Годжи” мевали ўсимлигини Ўзбекистонда етиштиришга қизиқиб келардим. Ушбу мевани томорқамда етиштириш учун интернет тармоғи орқали буюртма бериб, икки ой деганда қабул қилдим. Ҳозирги кунга келиб, мева кўпайган. Унинг ниҳоли ва қуритилган мевасини бозорга сотиш учун тайёр қилиб қўйдим. Бу оилам даромадига ҳам яна қўшимча фойда бўлди.

Маълумот учун, “Годжи” мевали ўсимлиги таркибида саратон касаллигининг олдини олувчи минерал модда мавжуд бўлиб, у табиатда жуда камёб ҳисобланади. Ўсимлик иқлим шароити туфайли Хитойнинг Тибетида ўсади.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: