Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Исроилнинг Levia Group компанияси Андижонда йирик паррандачилик фабрикасини қуради

23/Noyabr/2024 04:31
  1116

Исроилнинг Levia Group компанияси Андижон вилоятида йирик паррандачилик фабрикасини барпо этади. Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 14 тонна бройлер гўштига тенг. Бу ҳақда “Ўбекозиқовкатхолдинг” компанияси маълум қилди, деб ёзади “Халқ сўзи online”.

Маълумот учун, шу йил май ойида исроиллик мутахассислар корхона қад ростлаши мўлжалланган жой билан танишиш мақсадида Андижонга ташриф буюришганди. Уларга танланган ҳудуд маъқул келган. Шундан сўнг танланган участкани ажратиш имконияти тасдиқланиб, маҳаллий мутасаддилар учун лойиҳа тақдимоти ҳам ташкил этилди

Ўзаро музокаралар якунида Levia Group компанияси ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ҳамкорликда қўшма корхона тузиши тўғрисидаги меморандум имзоланди. Қурилишнинг дастлабки қиймати 46 млн. долларни ташкил қилади.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: