Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Пойтахтимизда асал ярмаркаси ўтказилмоқда

23/Noyabr/2024 06:47
  1283

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Экобозор” ҳудудида биринчи марта асал ярмаркаси ўтказилмоқда. Унда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган қирққа яқин асаларичилар иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Асал байрамида нафақат асал, у билан бирга, гул чанги, прополис, она ари сути, мум, асалари уяси сингари инсон саломатлиги учун ғоят аҳамиятли, табиий дармондори бўлган ўнлаб маҳсулотлар арзон нархларда сотилмоқда.

– Асалари парваришлаш бизга ота касб, ака-укалар ҳаммамиз шу касбни бошини тутганмиз, – дейди Комилбек Усмонбеков. – Менда 135 асалари оила бор. Баҳордан ёзгача, Оқтош тоғларида, кейин эса Сирдарё далаларига тушамиз. Ҳар йили 2,5-3 тонна асал оламиз.

Асал ярмаркасида янтоқ асали, кийикўт асали, жўка (липа), маржўмак асали, тоғ асали, кунгабоқар асали айниқса, харидоргир бўлмоқда.

Асал байрами 11 ноябрга қадар давом этади.​

Манба: www.uza.uz

Улашиш: