Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Паррандаларда патологик туллаш сабаблари

23/Noyabr/2024 07:33
  962

Патологик туллаш йилнинг барча фаслларида учраши мумкин. У шамоллаш, сақлаш шароитининг бузилиши, бирданига озуқа ва унинг сифатини алмаштириш, қафасда кўп миқдор паразитлар борлиги натижасида келиб чиқади. Сўнгги ҳолатда патлар хурпайган бўлади, парранда кўп вақтини уни тозалаш билан ўтказади, кам сайрайди. Кечқурун панжалари билан таёқчага ураётганини эшитиш мумкин. Айрим тур паррандаларда бош соҳасидаги патларнинг туллаши озиқланишнинг бузилиш, қафас нур манбаига яқин бўлиб, ёруғлик ҳаддан зиёд кучли бўлиши натижасида келиб чиқади.

Стресс оқибатида юзага келадиган туллаш. Бу каби туллаш барча тур паррандаларда учрайди, лекин канарейка, ҳашаротхўр ва йиртқич қушларда кўпроқ кузатилади. У ҳимоя рефлекси бўлиб, тўсатдан қўрқитилганда содир бўлади. Кучли стресс вақтида парранда қоплама патларини йўқотади.

Даволаш. Паррандага тинчлик берилиши, қўл билан камроқ ушланиши керак. Озиқлантириш турли хил, тўлиқ қийматли бўлиши лозим. Рационга қўшимча равишда кальций препаратлари, витаминлар ва микроэлементлар қўшилади. Стрессларни профилактика қилиш мақсадида асаб тизимини тинчлантирувчи препаратлар (седкусин, триоксазин) бериш, шунингдек, паррандани тез-тез чўмилтириш мумкин.

Жигар ва буйрак касалликларида туллаш. Касаллик жигар ва буйрак функциялари бузилган барча тур паррандаларда учраб, асосан турли тўтиқушларда кўпроқ кузатилади.

Клиник белгилари. Туллаш табиий физиологик бўлмаган даврларда кечади, ичаклар функцияси бузилиши билан ўтади. Касалланган парранда ахлати сариқ ёки оқиш рангда бўлади.

Даволаш. Касалликнинг асосий сабаби аниқланади ва бартараф этилади. Паррандага жигар ва буйрак фаолиятини нормаллаштирадиган препаратлар берилади. Рацион витамин ва микроэлементлар билан бойитилади. Терида очилиб қолган жойлар бўлса, ёз вақтларида қуёш ваннаси қилинади, совуқ вақтларда эса махсус ультрабинафша нурлар билан нурлантирилади.

Манба: vetgov.uz

Улашиш: